11 C
Узбекистан
Четверг, 28 ноября, 2024

ЮНИСЕФ Ўзбекистонда болаларни ҳимоя қилиш тизимини такомиллаштиришга ёрдам беради

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,060участниковПодписаться
- Advertisement -

Олий Мажлис Сенати Раиси Танзила Нарбаева  мамлакатимизда амалий ташриф билан бўлиб турган БМТ Болалар жамғармасининг (ЮНИСЕФ) Европа ва Марказий Осиё бўйича минтақавий директори Регина Де Доминицис билан учрашди.

Учрашувда перинатал саломатлик, болалар ўсиши ҳамда ривожланиши ҳолатини ўрганишга оид 2024–2025 йилларда Озиқланиш бўйича иккинчи миллий тадқиқотни ўтказиш, болаларда ирсий касалликларнинг олдини олиш ва даволаш самарадорлигини ошириш, шунингдек, болаларни ижтимоий ҳимоя қилиш тизимини такомиллаштириш борасида амалий ҳамкорликни кучайтириш юзасидан таклифлар билдирилди.  

Таълим, инклюзив таълим ва соғлиқни сақлаш тизимларининг ҳуқуқий-институционал асосларини такомиллаштириш борасида ҳам фикр алмашилди.

ЮНИСЕФнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси ҳамкорлигида мултииндикатор кластер кузатувлари (MICS)ни ўтказиш қамровини янада кенгайтириш ҳамда ушбу тадқиқотга мутасадди давлат ташкилотлари ва фуқаролик жамияти институтларини янада кенг жалб қилиш юзасидан саъй-ҳаракатларни бирлаштиришга келишилди. Шунингдек, БМТнинг Бола ҳуқуқлари тўғрисидаги конвенциясини ижро этиш бўйича миллий ҳаракатлар режасини яқин фурсатда қабул қилиш заруратига ҳам алоҳида эътибор қаратилди.

Учрашув якунида Ўзбекистоннинг ЮНИCЕФ билан конструктив ҳамда самарали ҳамкорлигини амалий лойиҳалар билан мустаҳкамлашга келишиб олинди.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Олмаотада автобус ва тепловоз тўқнашиб кетди

Олмаотада (Қозоғистон) тепловоз ва автобуснинг тўқнашиб кетиши оқибатида олти киши жароҳатланди. Бу ҳақда шаҳар полиция бошқармаси маълум қилди, дея ёзмоқда "report.az".  Ҳодиса...

Больше похожих статей

×