18.5 C
Узбекистан
Воскресенье, 19 мая, 2024

Ўзбекистонда саноат корхоналаридан атмосфера ҳавосига йиллик саноат ташламалари миқдори 2022 йилда 874 минг тоннани ташкил этди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
6,340участниковПодписаться
- Advertisement -

2022 йилда Ўзбекистонда саноат корхоналаридан атмосфера ҳавосига йиллик саноат ташламалари миқдори 874 минг тоннани ташкил этди. Ташламаларнинг 360,5 минг тоннаси (40%) – нефть ва газ, 200 минг тоннаси (22,8%) – энергетика, 185,5 минг тоннаси (21,2%) — металлургия, 25 минг тоннаси (2,8%) – қурилиш ва 103 минг тоннаси (11,7%) бошқа тармоқлар ҳисобига тўғри келади.

Атмосферага асосий таъсир кўрсатувчи тармоқлар иссиқлик электр станциялари ҳамда цемент ишлаб чиқарувчи корхоналар ҳисобланади.

Бугунги кунда мамлакатимизда 12 та ИЭСлар, шу жумладан, кўмирга ихтисослашган “Ангрен” ва “Янги Ангрен” иссиқлик электр станциялари фаолият олиб бормоқда. Бундан ташқари, 36 та цемент ишлаб чиқарувчи корхона, 15 та нефть ва газни қайта ишлаш ҳамда 4 та металлургия саноати мавжуд.

Бугунги кунда саноат корхоналаридан атмосферага ташланмаларни камайтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси томонидан махсус дастур қабул қилинган. Унинг доирасида 2023 йилга белгиланган 145 та саноат корхоналарида 723 та чанг-газларни тутиб қолиш ускуналарини таъмирлаш ва янгиларига алмаштириш ишлари амалга оширилмоқда.

Атроф-муҳитга хавф даражаси юқори ва ўрта бўлган янги ташкил этилаётган корхона ва ташкилотлар (шу жумладан, цехлар) учун ишлаб чиқилган “Экологик оқибатлар тўғрисида баёнот” (ЗЭП) лойиҳа ҳужжатлари асосида самарадорлик даражаси 99,5 фоиздан кам бўлмаган чанг-газларни тутиб қолиш ускуналарини ўрнатиш таъминланмоқда.

Транспортлардан ташламалар бўйича концепция доирасида жамоат транспортининг камида 50 фоизини газ-баллон ёқилғи, электр ва бошқа муқобил ёқилғи турларига ўтказиш мақсад қилиб олинган. Бу жуда катта рақам ва агар ушбу кўрсаткичга эришилса, автомобиллардан ҳавога етказилаётган зарар кескин камаяди. Ҳозир республикада жисмоний шахсларга тегишли жами 3 268 480 та автотранспорт воситалари фойдаланишда бўлиб, шундан 796 034 таси (24 фоиз) бензин, 71 088 таси (2 фоиз) дизель ва 2 401 348 таси (74 фоиз) газ ёқилғисида ҳаракатланишга мўлжалланган. Яна бир масала – мамлакатимизда ҳаракатда бўлган автотранспортларнинг 100 мингтаси носоз автотранспортлар ҳисобланади. Улардан атмосферага йилига ўртача 1,27 млн тонна ташламалар ташланмоқда.

Республикамизда атмосфера ҳавосига автотранспортлардан ташланаётган ташламалар миқдорини камайтириш мақсадида бир йилда II босқичли “Тоза ҳаво” ойлиги тадбири ўтказилади. Мазкур ойлик давомида 2022 йилда 295 минг транспорт воситалари текширилган бўлса, жорий йилда 300 минг транспорт воситаларини назоратдан ўтказиш белгиланган.

Бундай назорат тадбирлари давомида газларда ифлослантирувчи моддалар белгиланган стандартларни қўпол равишда бузган 3329 та автотранспорт ҳайдовчиларига нисбатан Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ходимлари томонидан тегишли чоралари қўлланилди ҳамда 2914 тасининг ҳаракати вақтинчалик тўхтатиб қўйилди.

Текширилган автотранспорт воситаларининг 1043 таси ёки 2,2 фоизида ишлатилган газларининг ифлослантирувчи моддалари миқдори ўрнатилган меъёрлардан юқорилиги аниқланган ва бу ҳолатни бартараф этиш учун автомобиллар техник хизматга йўналтирилган. Умуман, Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати маълумотларига қараганда, “Тоза ҳаво” ойлигида аниқланган камчиликларни бартараф этиш эвазига жами 209,232 тонна ифлослантирувчи моддалар атмосфера ҳавосига чиқарилиши олди олинган.

Бу рақам мана шундай тадбирлар ва акциялар нақадар муҳим эканлигини яққол кўрсатиб туради. Чунки шаҳар ва туманларимизда автомобиллар сони муттасил кўпаймоқда ва бу жараён яна давом этади.

Шуниси аниқки, биз нафас олаётган ҳавони асраб-авайлаш, унга етказилаётган зарарни камайтириш йўлида ҳали қилиниши лозим бўлган ишлар кўп. Жумладан, қуйидаги асосий йўналишларни кўрсатиш мумкин:

1. Транспорт воситаларидан келаётган экологик зарарни камайтириш мақсадида:

а) Юк ташувчи транспортлар ҳаракатланиши тартибга солиш ҳамда йўлларни ифлослантиришнинг олдини олишга қаратилган назорат тадбирларини кучайтириш;

б) Ишлаб чиқарилаётган мотор ёнилғисини “Евро — 5” экологик стандартига келтириш;

в) Электромобилларни республикада ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш орқали 2030 йилга бориб, республикада сотилаётган электромобиллар улушини камида 15 фоизга етказиш;

г) Электромобилларни оммалаштириш учун уларни тезкор зарядлаш қурилмалари ва инфратузилмасини яхшилаш;

2. Саноат ва ишлаб чиқариш корхоналари ташланмаларини камайтириш мақсадида:

а) Атмосфера ҳавоси ифлосланиш даражаси юқори бўлган Тошкент, Ангрен, Бекобод, Олмалиқ, Оҳангарон, Чирчиқ шаҳарлари ҳамда Навоий, Қашқадарё ва Фарғона вилоятларидаги йирик саноат объектлари атрофида атмосфера ҳавоси ҳолатини баҳолаш учун рақамли мониторинг тизимини жорий этиш.

1-босқичда, 2023 йилда Тошкент шаҳри ва вилоятининг 77 та саноат корхоналари атрофида 190 та ҳаво мониторинг ускуналари, 2-босқичда 2024-2025 йилларда Навоий, Қашқадарё ва Фарғона вилоятларидаги 106 та саноат корхоналари атрофида 265 та ҳаво мониторинг ускуналари ўрнатилиши ва Ягона геоахборот маълумотлар базасига интеграция қилиниши режалаштирилган.

б) Корхоналар чанг-газ тозалаш ускуналари самарадорлиги ошириш.

1. 2023-2025 йилларда 450 та йирик саноат корхоналаридаги 2200 га яқин чанг-газ тозалаш ускуналари самарадорлиги ошириш.

2. Янги ишга туширилаётган саноат объектларига самарадорлиги 99,5 фоиздан кам бўлмаган чанг-газ тозалаш ускуналари ўрнатиш.

в) Саноатда табиий газ улушини камайтириш ҳамда муқобил энергияга ўтишни жадаллаштириш, Франция тараққиёт агентлиги техник кўмагида атмосферага карбон ташламаларини камайтирганлик учун «Яшил солиқ» тизими жорий этиш.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

АҚШ Давлат котиби ўринбосари Узра Зея Ўзбекистонга ташриф буюради

АҚШ Давлат котибининг фуқаролик хавфсизлиги, демократия ва инсон ҳуқуқлари бўйича ўринбосари Узра Зея 19—23 май кунлари Остона ва Тошкентга...

Больше похожих статей

×