15.3 C
Узбекистан
Воскресенье, 19 мая, 2024

МДҲ давлатлари солиқ хизматлари глобал Big Data технологияларидан фойдаланиш бўйича тажриба алмашди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
6,340участниковПодписаться
- Advertisement -

Солиқ қўмитаси раҳбарияти Остона шаҳрида бўлиб ўтаётган МДҲга аъзо давлатларнинг Солиқ хизматлари раҳбарлари Мувофиқлаштирувчи кенгашининг ХХХ йиғилишида илк бор тўлақонли иштирокчи сифатида онлайн форматда иштирок этди. Бу ҳақда қўмита матбуот хизмати хабар қилмоқда. 

Маълумот учун: ўтган йили Беларусда қўмита раиси Шерзод Кудбиев фахрий меҳмон сифатида иштирок этган. 

Кун тартибидаги асосий мавзулар – технологик (рақамли) ечимлардан фойдаланиш, солиқ маъмуриятчилиги самарадорлигини ошириш ва инсон ресурсларини ривожлантириш учун катта ҳажмдаги маълумотларни таҳлил қилиш усуллари.

Солиқ қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари M.Mирзаев ўз нутқи давомида Ўзбекистон солиқ органларининг ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантиришнинг стратегик йўналишлари қуйидагилардан иборат эканлигини таъкидлади:

▫️Маълумотларни қайта ишлаш маркази инфратузилмасини янгилаш,

▫️коммуникация тузилмалари ва ахборот хавфсизлиги тизимларини модернизация қилиш;

▫️солиқ маъмурияти ахборот тизимларининг ягона платформасини яратиш;

▫️жараёнларни автоматлаштиришнинг замонавий технологияларини жорий этиш,

▫️солиқ тўловчиларга реал вақт режимида кўрсатилаётган хизматларни кенгайтириш.

Таъкидланганидек, солиқ маъмуриятчилигига рақамли ечимларни жорий этиш орқали солиқ тўловчиларнинг солиқ мажбуриятларини бажаришдаги юкламасини камайтириш, солиқ органлари фаолиятида тезкорлик ва шаффофликка эришиш мумкин.

Жаҳон банки Ўзбекистонда солиқ маъмуриятчилигининг IT тизимларини ижобий баҳолади.

Озарбайжон, Арманистон, Беларус, Қозоғистон, Қирғизистон, Россия, Тожикистон ва Ўзбекистон мутахассислари маълумотларни қайта ишлашнинг интеллектуал тизимларини, хусусан, нейрон тармоқлар асосида сунъий интеллектдан фойдаланиш ва жорий этиш бўйича тажриба алмашди.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

АҚШ Давлат котиби ўринбосари Узра Зея Ўзбекистонга ташриф буюради

АҚШ Давлат котибининг фуқаролик хавфсизлиги, демократия ва инсон ҳуқуқлари бўйича ўринбосари Узра Зея 19—23 май кунлари Остона ва Тошкентга...

Больше похожих статей

×