- Advertisement -
Яқинда Россия нефт маҳсулотлари, жумладан, бензин экспортини вақтинча тўхтатган эди.
Ўзбекистон ва Россия вазирлари бир қатор соҳалар, хусусан, нефт етказиб бериш бўйича ҳам келишувни имзоладилар. Ўзбекистон томонидан ҳужжатни энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов, Россия томонидан эса Николай Шулгинов имзолади.
Бундан ташқари, икки давлат транспорт вазирлари Илҳом Маҳкамов ва Виталий Савельев темир йўл транспортлари учун нефт маҳсулотларини етказиб бериш бўйича келишув имзоладилар. Эслатиб ўтамиз, яқинда Россия нефт маҳсулотлари, жумладан, бензин экспортини вақтинча тўхтатган эди.