11.3 C
Узбекистан
Четверг, 28 ноября, 2024

Шавкат Мирзиёев ва Владимир Путиннинг тор доирадаги учрашуви бўлиб ўтди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,060участниковПодписаться
- Advertisement -

Кремлда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Россия Федерацияси Президенти Владимир Путиннинг тор доирадаги учрашуви бўлиб ўтди.

Учрашув аввалида Шавкат Мирзиёев Владимир Путинга ҳар доимгидек самимий қабул ва меҳмондўстлик учун миннатдорлик билдириб, мамлакатларимиз ўртасидаги стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларининг бугунги ҳолатини юксак баҳолади.

Томонлар Ўзбекистон билан Россия ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорликнинг жадал суръатини мамнуният билан қайд этдилар.

Ушбу олий даражадаги ташрифга тайёргарлик доирасида бир қатор тадбирлар, шу жумладан Ҳукумат раҳбарлари даражасидаги қўшма комиссиянинг тўртинчи йиғилиши, тиббиёт, ректорлар ва ҳудудлар форумлари муваффақиятли ўтказилгани таъкидланди.

Саноат кооперацияси жадал ривожланмоқда. Ўзбекистонда Россия инвестициялари ҳажми ошиб бормоқда.

Президентлар ҳудудлар ўртасидаги ҳамкорликни янада ривожлантириш муҳим эканини қайд этдилар. 4 октябрь куни Қозон шаҳрида ўтган учинчи Ҳудудлараро ҳамкорлик форуми якунида 3,5 миллиард долларлик битим ва шартномалар имзоланди.

Ҳудудлар кесимида саноат кооперацияси бўйича йил бўйи ўзаро ташрифлар режа-жадвалини ўз ичига олган “йўл харитаси”ни тайёрлаш юзасидан келишувга эришилди. Учрашув чоғида Россияда меҳнат фаолиятини амалга ошираётган Ўзбекистон фуқаролари учун ижтимоий кафолатларни таъминлаш масалалари ҳам батафсил кўриб чиқилди.

Куни кеча Бутунроссия кўргазма марказида Ўзбекистоннинг янгиланган павильони очилди.

Президентлар тадбирларга бой ва серқирра маданий-гуманитар ҳамкорликни юқори баҳоладилар. Муҳим маданий воқеалар: Москвада “Лазги” миллий балети премьераси, Ўзбекистон маданияти кунлари, мамлакатимизда эса “Россия фасллари” лойиҳаси доирасидаги тадбирлар бўлиб ўтди.

Давлат раҳбарлари 2024-2025 йилларга мўлжалланган Маданий ҳамкорлик дастурини қабул қилишга келишиб олдилар. Томонларни қизиқтирган минтақавий ва халқаро аҳамиятга молик масалалар юзасидан фикр алмашилди.

Самимий ва дўстона ўтган учрашув якунида томонлар кенг қамровли стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада мустаҳкалаш борасидаги интилиш қатъий эканини яна бир бор тасдиқладилар.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Олмаотада автобус ва тепловоз тўқнашиб кетди

Олмаотада (Қозоғистон) тепловоз ва автобуснинг тўқнашиб кетиши оқибатида олти киши жароҳатланди. Бу ҳақда шаҳар полиция бошқармаси маълум қилди, дея ёзмоқда "report.az".  Ҳодиса...

Больше похожих статей

×