11.3 C
Узбекистан
Четверг, 28 ноября, 2024

ENTER ENGINEERING: БЕТОН ҚУЙИШ БЎЙИЧА ЯНГИ РЕКОРД ЎРНАТИЛДИ

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,060участниковПодписаться
- Advertisement -


Тошкент вилоятида Олмалиқ кон-металлургия комбинати негизида мисни бойитиш фабрикаси (3-МОФ) қурилиши давом этмоқда. Бу лойиҳа айни кунда ENTER ENGINEERINGинг компанияси томонидан Ўзбекистонда саноат соҳасида амалга оширилаётган энг йирик лойиҳалардан бири бўлиб турибди.

Айни пайтда бўлажак фабриканинг қурилиш майдонида қурилиш-монтаж ишлари энг авж нуқтага чиққан — бу ерда ишлаб чиқариш корпуслари ва инфраструктура иншоотлари бунёд этилмоқда, асосий технологик асбоб-ускуналарни монтаж қилиш ишлари жадал давом этмоқда.

— Умумий қурилиш ишлари доирасида жуда катта ҳажмдаги бетонлаштириш ишлари ҳам бажарилмоқда, — дейди лойиҳа раҳбари Алишер Ёдгоров. — Мана яқинда навбатдаги муҳим бир воқелик юз берди

— майда сим ғалвирда элаш корпусида пойдевор ва ригелларни қуйиш ишлари бажарилди. Бу воқеанинг ўзига хослиги шундаки, бу иш бетон қуйиш бўйича мамлакатимизда бунгача амалга оширилган барча ишлар орасида энг катта ҳажмдагиси бўлди. Ушбу жараён давомида узлуксиз равишда қарийб 14 минг куб метр ҳажмдаги бетон қоришмаси ишлатилди!
Операцияни муваффақиятли ўтказиш учун жараён олдидан қатор тайёргарлик ишлари бажарилди – тегишли ҳисоб-китоблар амалга оширилди, технологик харита режалаштирилди, етарли даражада ишчи кучи ва техника шай ҳолатга келтирилди.

Хусусан, пойдевор ва тиргакларнинг қолиплари ва катта ҳажмдаги мустаҳкамлаш рамкаларини ўрнатиш (тўқиш) ишлари бекаму кўст бажарилди. Семент, қум, шағал ва пластификатор каби инерт материаллар ўз вақтида етказилди. Бевосита бетон қуйиш ишларига 1 600 нафар мутахассис, 80 дан ортиқ махсус ва ёрдамчи техника сафарбар этилди.
24 соат давомида миксерлар карвони тинимсиз равишда бетон аралашмасини белгиланган участкага етказиб турди, у ерда бетон қоришмаси насослар ёрдамида тўғридан-тўғри белгиланган жойларга тўкилиб, чуқур вибраторлар билан зичланди. Жараёнда иштирок этган барча бўлинмаларнинг ҳаракатлари аввалдан режалаштирилиб, ҳар бир қадам келишилган эди.

Жараён узлуксиз давом этиши ва бетон қоришмаси ўз хусусиятларини йўқотмаслиги муҳим масала эди, чунки технологик талабларга кўра, бетонни маълум вақт ичида қуйиш керак бўлади. Жараёнда иштирок этаётган ҳар бир ишчи мутахассис тезкорлик ва зийраклик намоён этган ҳолда ишлади. Натижа сарфланган саъй-ҳаракатларга мос равишда ижобий бўлди: жараён муаммосиз кечди ва операция муваффақиятли якунланди.
Ушбу йирик лойиҳанинг рўёбга чиқарилиши ОКМКнинг рудани қайта ишлаш қувватини йилига 160 млн тоннагача ошириш имконини беради ва бу ўз навбатида, катод миси ишлаб чиқариш ҳажмини йилига 400 минг тоннага етказишга хизмат қилади.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Олмаотада автобус ва тепловоз тўқнашиб кетди

Олмаотада (Қозоғистон) тепловоз ва автобуснинг тўқнашиб кетиши оқибатида олти киши жароҳатланди. Бу ҳақда шаҳар полиция бошқармаси маълум қилди, дея ёзмоқда "report.az".  Ҳодиса...

Больше похожих статей

×