28.9 C
Узбекистан
Среда, 26 июня, 2024

Озиқ-овқат хавфсизлиги учун фақат биргаликда ва фақат қўлни қўлга бериб ҳаракат қилиш керак, Исроил тажрибаси ҳамманинг манфаати учун хизмат қилади

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
6,460участниковПодписаться
- Advertisement -

Биз, дунёдаги барча мамкакаткар, долзарб глобал муаммо бўлган халқларимиз ва мамлакатларимиз учун озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашни ҳал қилиш барчамиз учун умумий мақсад эканлигини тан олиб, дин ва миллат масалаларини четга суриб қўйишимиз лозим.


Биламизки, 2050 йилга бориб дунё аҳолисининг сони қарийб 10 миллиардга етиши кутилаётган ва экотизимимиз ва турмуш тарзимизга таъсир этаётган иқлим инқирози давом этаётган бир пайтда озиқ-овқат хавфсизлигини ҳал қилиш биз қабул қилишимиз ва ҳал қилишимиз керак бўлган муаммо ҳисобланади. Иқлим инқирози аллақачон глобал иқтисодиёт ва инсониятнинг фаровонлиги учун энг катта таҳдидлардан бири сифатида тан олинмоқда.


Озиқ-овқат тизимлари айниқса табиий офатлар ва экстремал об-ҳаво ҳодисаларига нисбатан заиф ҳисобланади ва бу вазият биз илгари ўрганиб қолган экинларни етиштириш, ҳайвонларни боқиш ва тирикчилик қилиш қобилиятимизга ўз таъсирини ўтказади. Ер, сув ва энергия каби чекланган табиий ресурслар учун рақобат озиқ-овқат ва сув танқислиги билан биргаликда ижтимоий тенгсизликни чуқурлаштиради, миграцияни кучайтиради ва геосиёсий кескинликни келтириб чиқаради.
Буларнинг ҳаммаси барчамиз биргаликда дуч келадиган муаммолардир ва биз уларни биргаликда ҳал қилишимиз керак.


Ҳамма учун озиқ-овқат хавфсизлигини кафолатлаш мақсадида глобал ҳамкорликни рағбатлантириш ва қўллаб-қувватлаш бизнинг умумий бурчимиздир. Келинг, озиқ-овқат хавфсизлиги ҳамма учун ҳақиқат бўлган яхшироқ келажак сари йўл олиш учун биргаликда ва индивидуал равишда иш олиб бориб, ҳамкорликни йўлга қўяйлик.
Ишонаманки, тажриба ва билимларимизни биргаликда баҳам кўриш орқали биз глобал озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашга қимматли ҳисса қўшадиган инновацион, ностандарт ечимлар ва амалиётларга олиб келадиган ўзаро ахборот алмашиш платформасини яратишимиз мумкин.
Исроилни мисол қолиб олсак, мустақиллигимизнинг 75 йили давомида Исроил географик ва иқлимий қийинчиликларни енгиб ўтди ва гуллаб-яшнаётган қишлоқ хўжалиги тармоғини яратишга муваффақ бўлди.
Соҳадаги юксак тараққиёт даражаси олимлар, билимларни тарқатиш хизматлари, фермерлар ва инновацион агросаноат тармоқларининг яқин ҳамкорлиги ва ўзаро ҳаракатлари туфайли юзага келди дейиш мумкин.


Бу тўрт элементнинг биргаликдаги фаолияти туфайли Исроилнинг қишлоқ хўжалиги ўзининг инновациялари, ресурслар самарадорлиги ва маҳсулдорлиги ҳамда ерларининг ярмидан ортиғи чўл ерлари сифатида таснифланган мамлакатда иқлимга мослашиш бўйича етакчилиги билан жаҳон миқёсида машҳур бўлган саноат тармоғига айланди.
Зарурият ажойиб инновацияларга олиб келувчи омил бўлди.
Илғор суғориш технологиялари, тузсизлантириш ва сувни тозалаш бўйича инновациялар Исроилда сув ресурсларидан фойдаланишга бўлган ёндашувни ўзгартирди.


Замонавий сув тозалаш иншоотлари қишлоқ хўжалигини суғоришда инқилоб ясаб, бизга дунёдаги иқлим ўзгариши билан боғлиқ муаммоли жойларининг бирида сув хавфсизлигини таъминлашга имкон берди.
Ушбу инновациялар сувни бошқаришнинг илғор технологиялари билан уйғунлашиб, қўшниларимиз эҳтиёжлари учун берилаётган чучук сув миқдорини кўпайтириш имконини берди. Сув ресурсларидан фойдаланишни бошқаришдан ташқари, Исроил барқарор, самарали ва иқтисодий жиҳатдан фойдали деҳқончилик усулларини ривожлантириш учун рақамли технологиялар, сенсорлар ва дронлардан фойдаланган ҳолда аниқ деҳқончилик ва маълумотларга асосланган қишлоқ хўжалигини юритиш усуллари бўйича ўз тажрибасини таклиф қилиши мумкин.


Исроилнинг барқарор қишлоқ хўжалигига содиқлиги, унинг инновацион руҳи билан биргаликда глобал озиқ-овқат хавфсизлиги келажагини қайта шакллантириш ва таъминлашга ёрдам берадиган ечимларга олиб келди ва биз ўз тажрибамиз ва тўпланган ноу-хауни баҳам кўришга тайёрмиз.
Биз глобал миқёсда қишлоқ хўжалигини юритиш усулларини такомиллаштириш учун ушбу инновациялардан фойдаланиб, биргаликда ишлаш ва билим алмашиш мажбуриятини ўз зиммамизга оламиз.


Биргаликда, ҳар бир миллатнинг касбий устунликларидан фойдаланган ҳолда, биз барча халқларимиз ва давлатларимиз учун озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш бўйича биргаликдаги мақсадимиз йўлида сезиларли ютуқларга эришишимиз мумкин. Исроил каби ҳар бир мамлакат ўзининг ноёб билим соҳаларига эгадир.
Келинг, сайёрамиз ва келажак авлодларимиз фаровонлиги учун саъй- ҳаракатларимизни бирлаштирайлик.

Исроил Давлати Қишлоқ хўжалиги ва қишлоқ ҳудудларини ривожлантириш
вазири Aви Диcтер

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Айрим фуқаролар уй олишда давлат божидан озод қилинади

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида «Давлат божи тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 11-моддасига қўшимча киритиш ҳақидаги қонун...

Больше похожих статей

×