21 C
Узбекистан
Воскресенье, 5 мая, 2024

Ўзбекистон ва Беларусь: парламентлараро ҳамкорликни мустаҳкамлашга оид муҳим ҳужжатлар имзоланди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
6,290участниковПодписаться
Ўзбекистон ва Беларусь ўртасидаги муносабатлар ҳар томонлама мустаҳкамланмоқда. Давлат раҳбарларининг биргаликдаги саъй-ҳаракатлари туфайли икки томонлама муносабатлар ўзаро ишонч ва дўстона муҳитда ривожланаётир.
- Advertisement -

Олий даражада эришилган иқтисодиёт, савдо ва саноат соҳаларидаги келишувлар ижроси устидан таъсирчан парламент назорати таъминланмоқда. Ушбу жараёнда икки давлат парламентлари юқори палаталарида тузилган парламентлараро дўстлик гуруҳлари муҳим ўрин тутади.  

Бу Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раиси Танзила Норбоева ва Беларусь Республикаси Миллий мажлиси Республика Кенгаши раиси Наталья Кочанова учрашувида алоҳида қайд этилди.  

Минскда бўлиб ўтган мулоқотда томонлар икки давлат парламент вакиллари МДҲ Парламентлараро ассамблеяси ва Парламентлараро иттифоқ каби халқаро парламент ташкилотлари доирасида ҳам фаол ҳамкорлик қилаётганига урғу берди.  

Қонун ижодкорлиги, гендер ва ёшлар сиёсати соҳасида ўзаро тажриба алмашиш, ҳудудлар форумини ўтказиш орқали мамлакатларимиз ҳудудлари ўртасидаги муносабатларни кенгайтириш ва чуқурлаштириш, шунингдек, ҳудудларни рақамли ривожлантириш соҳасида ҳамкорликни йўлга қўйиш каби масалалар юзасидан таклифлар илгари сурилди.  

Икки давлат ўртасида турли соҳаларда эришилган келишувларни парламентлар фаолияти доирасида ҳуқуқий жиҳатдан таъминлашга келишиб олинди.  

Олий Мажлис Сенати ва Миллий мажлис Республика Кенгаши ўртасида ҳамкорлик тўғрисидаги меморандумнинг имзоланиши муносабатларни янги босқичга олиб чиқишига умид билдирилди.  

Ўзбекистон – Беларусь бизнес доиралари ва тадбиркор аёллар биринчи бизнес-форуми савдо-иқтисодий алоқаларни мустаҳкамлаш бўйича янги таклифларни муҳокама қилиш ва ишлаб чиқиш учун самарали майдонга айланишига алоҳида эътибор қаратилди.  

Форумнинг якуний ҳужжати (декларация) икки мамлакат тадбиркор аёллари иштирокида янги қўшма бизнес лойиҳаларини амалга оширишга хизмат қилади.  

Т.Норбоева фахрий меҳмонлар китобида дастхат ёзиб қолдирди. Шундан кейин икки томонлама ҳамкорлик бўйича ҳужжатларни имзолаш маросими бўлиб ўтди.  

Томонлар ўртасида ҳамкорлик тўғрисида, Ёшлар кенгаши ва Ёшлар парламенти ҳамкорлигига оид ҳамда “Беларусь аёллар иттифоқи” республика жамоат бирлашмаси ҳамда Оила ва хотин-қизлар қўмитаси ўртасида ҳамкорлик тўғрисидаги меморандумлар имзоланди.  

МАНБА:ЎзА

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Яна бир боғчада тарбиячи болаларга қўполлик қилди

Ижтимоий тармоқда Мирзо Улуғбек туманидаги мактабгача таълим ташкилотида тарбиячи болаларга қўпол муносабатда бўлаётгани ва болаларни урган тасвирланган видео тарқалди. Бош...

Больше похожих статей

×