21.2 C
Узбекистан
Суббота, 18 мая, 2024

Давлатимиз Мустақиллигининг 32 йиллигига бағишланган тантанали байрам тадбири бўлиб ўтди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
6,330участниковПодписаться
- Advertisement -

Ўзбекистон Республикаси Давлат Мустақиллигининг 32 йиллиги муносабати билан бир қатор ходимлар юксак давлат мукофоти ва ИИВнинг кўкрак нишонлари билан тақдирланган бўлса, 300 нафар ходимларга пул мукофотлари ва бошқа совғалар топширилди.

Тадбирни Тошкент вилояти ИИББ бошлиғи генерал-майор Тоҳир Арипов очиб бериб, йиғилганларни истиқлолнинг 32 йиллиги билан қутлади. Уларнинг машаққатли, шу билан бирга шарафли касбларига улкан зафарлар тилади.

Тадбирнинг тақдирлаш ва мукофотлаш қисмида дастлаб, Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли фармони кўра, “Содиқ хизматлари учун” медали билан тақдирланган — Тошкент вилояти ИИББ бошлиғининг ўринбосари, полковник Иминов Зиёд Галибович;

“Шуҳрат” медали билан тақдирланган — ИИББ йўл-патруль хизмати инспектори, кичик сержант Кулибоев Адҳам Ниёзович;

ҳамда “Дўстлик” ордени билан тақдирланган — Бош бошқарма бошлиғининг маслаҳатчиси, истеъфодаги генерал-майор Асадов Сайфулла Асадовичлар алоҳида эътироф этилди.

Шунингдек, байрам муносабати билан Ички ишлар вазирлигининг 1-2-3 даражали “Бенуқсон хизматлари учун” 8 нафар, “Аъло хизматлари учун” кўкрак нишони билан 2 нафар, “Фахрий ёрлиғи” билан бир нафар, “Эсдалик қўл соати” билан 2 нафар ва пул мукофоти билан тақдирланган 2 нафар ходимларимизга мукофотлар тантанали топширилди.

Бундан ташқари, Ички ишлар вазирининг буйруғи билан 40 нафар вилоят Ички ишлар органлари ходимларига, Ипотека кредитлари асосида турар жой сотиб олишлари учун дастлабки бадал пуллари ажратилган ваучерлар тўйга тўёна сифатида топширилди.

Бош бошқарма бошлиғи мукофотларни топшириш давомида, ходимларнинг хизматдаги самарали фаолиятлари ва бунинг ортидан эришилаётган натижалар шахсий таркибга ўрнак бўлиши, ҳар бир ходим шундай мукофотларга лойиқ бўлиши кераклигини таъкидлади.

Шунингдек, ўз хизмат вазифаларини сидқидилдан бажариб, юклатилган вазифаларга виждонан ёндашганликлари учун 280 нафардан ортиқ ходимлар  пул мукофоти билан рағбатлантирилган бўлса, 128 нафар ходимларнинг илгари берилган интизомий жазолари муддатидан олдин олингани эълон қилинди.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ўзбекистон Президенти ва Малайзия Бош вазири икки томонлама муносабатларни сифат жиҳатидан янги босқичга олиб чиқиш муҳимлигини таъкидладилар

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Малайзия Бош вазири Анвар Иброҳим икки мамлакат расмий делегациялари иштирокида музокара ўтказдилар. Учрашув аввалида...

Больше похожих статей

×