25.4 C
Узбекистан
Пятница, 3 мая, 2024

Ўзбекистон ёлғиз ва болалар билан саёҳат қилиш учун энг хавфсиз жой деб топилди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
6,290участниковПодписаться
- Advertisement -

Франциянинг сайёҳлик индустриясига ихтисослашган «infotravel.fr» веб-сайтида «Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қилишнинг қандай афзалликлари бор?» сарлавҳали мақола жойлаштирилди.

«Ўзбекистон бир пайтлар саёҳатчиларни мамлакатга ташриф буюришдан тўхтатиб қўйган мураккаб кириш визаси тартиб-қоидаларидан   воз кечди, — дейилади мақолада. — Бугунги кунда виза олиш жараёни анча осонлашди, бу Ўзбекистонни ёлғиз саёҳатчилар, оилалар, талабалар,  саргузаштни яхши кўрадиган ва ўзига хос маданий тажриба излаётган чет элликлар учун севимли манзилга айлантирди. Бой тарихи, гўзал манзаралари ва самимий меҳмондўстлиги билан машҳур бўлган Ўзбекистон  ҳали ҳам тўлиқ очилмаган сирли тарихини ўз бағрига сақлаб қолмоқда».

Нашрда Ўзбекистонда жамоат транспорти хавфсизлик ва қулайлик даражаси билан юксак қадрланишини таъкидланган. Қайд этилишича, Ўзбекистон бўйлаб ҳаракатланадиган тез юрар поездлар ва автобуслар мамлакат бўйлаб энг яхши транспорт воситаларидан ҳисобланади. Айниқса, темир йўл тизими ўзининг кенглиги ва қулайлиги билан машҳур. Шунинг учун кўплаб хорижий сайёҳлар уни афзал биладилар.

Ўзбек ошхонаси хавфсиз ва мазали таомлари билан машҳур. Ўзбек ошхонаси одатда хамирли, гуручли, сабзавот ва қўй гўштидан тайёрланган таомларни таклиф  қилади. Ўзбекистоннинг миллий таоми — бу палов. У ёғ, гуруч,  мол ёки  қўй гўшти, сабзи, майиз ва пиёз каби масаллиқлардан  пиширилади», — таъкидланган материалда.

Нашрда Ўзбекистонда автомобиль  йўлларида хавфсизликни таъминлаш масаласига алоҳида эътибор қаратилган. «Бу мамлакатга ташриф буюрувчиларнинг кўпчилигини қизиқтирадиган савол. Умуман олганда, Ўзбекистон йўллари хавфсиз ҳисобланади, – дейилади мақолада. -Мамлакатнинг асосий йўллари яхши ҳолатда. Қолаверса, мамлакат иқтисодиёти юксалиб, модернизация қилинмоқда, бу эса йўллар янада яхшиланишини англатади».

Электрон нашр, шунингдек, Ўзбекистон ёлғиз саёҳат қиладиган аёллар учун  ҳам жуда хавфсиз жой эканлигини урғулаган. Қайд этилишича, ўзбеклар жуда хушмуомала ва изланувчан хақл бўлиб, улар  саёҳларни кўпинча чойга ёки овқатга таклиф қиладилар. 

«Ўзбекистон тарихи, маданияти ва табиий гўзалликларини ўрганишни хоҳловчи аёллар учун хавфсиз саёҳат жойи», — дейилади мақолада.

Мақолада Ўзбекистон бўйлаб саёҳат ёш болали оилалар учун ҳам хавфсиз экани ҳам маълум қилинган. Ўзбек маданиятида болаларга катта эътибор қаратилади, ўзбеклар уларга ғамхўрлик ва ҳурмат билан муносабатда бўлишади. Аксарият тадбирлар ёш болалар учун мўлжалланмаган. Бухоро, Самарқанд ва Хива каби бой тарихга эга шаҳарларга ташриф буюриш ҳам болалар, ҳам катталар учун ҳам дам олиш ва маърифий тажриба бўлиши мумкин.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Субсидияга аризаларни қабул қилиш муддати эълон қилинди

“2024 йилда ипотека кредитларини ажратиш механизмларини такомиллаштириш ва аҳолининг уй-жой шароитларини яхшилашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент Фармонига мувофиқ, дастур доирасида...

Больше похожих статей

×