Ўзбекистоннинг Киевдаги элчихонаси Украинани 24 август куни нишонланадиган Мустақиллик куни билан табриклади. Табрик элчихонанинг Facebook’даги саҳифасида эълон қилинди.
“Ҳурматли украиналик дўстлар! Сизларни миллий байрам – Мустақиллик куни билан чин қалбимиздан табриклаймиз. Ишончимиз комилки, халқларимиз ўртасидаги анъанавий ва кўп йиллик дўстлик ришталари бундан буён ҳам самарали ривожланади. Фурсатдан фойдаланиб, сизларга тинч осмон ва фаровонлик тилаб қоламиз. Энг яхши эзгу тилаклар билан Ўзбекистон Республикасининг Украинадаги элчихонаси ходимлари”, дейилади украин тилида ёзиб қолдирилган постда.
Маълумот учун, Қозоғистон Президенти Қосим-Жомарт Тўқаев, Туркманистон Президенти Сердар Бердимуҳаммедов, Озарбайжон президенти Илҳом Алиевлар байрам муносабати билан Украина Президенти Владимир Зеленскийга табрик телеграммаси йўллаб, Украина халқини Мустақиллик куни билан табриклади.