15.1 C
Узбекистан
Понедельник, 29 апреля, 2024

Ўзбекистон фуқаролигига қабул қилинувчи давлат тилини билиши шартми?

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
6,270участниковПодписаться
Ўзбекистон фуқаролиги берилаётган шахслар сони кейинги йилларда кескин ошди. Бу, албатта, ушбу соҳада амалга оширилган ислоҳотлар натижасидир.
- Advertisement -

Вазирлар Маҳкамасининг қарори асосида Ўзбекистон Республикасининг фуқаролигига қабул қилишда давлат тилини билиш даражасини аниқлаш тартиби тўғрисидаги низом янги таҳрирда қабул қилинди.  

Унда қандай талаблар қўйилган? Бу саволга “Адолат” миллий ҳуқуқий ахборот маркази директори ўринбосари Ҳаёт Қиличев жавоб берди:  

– Низомга кўра, чет элликларни Ўзбекистон фуқаролигига қабул қилиш бўйича бир қатор қўшимчалар киритилди. Киритилган энг муҳим ўзгартиришлардан бири талабгорнинг давлат тилини билиш бўйича малакасини баҳолашдир.  

Айтиб ўтиш керакки, талабгор – Ўзбекистон Республикаси фуқаролигига қабул қилиш масалалари бўйича ваколатли давлат органига мурожаат қилган ва қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами берилган чет давлат фуқароси ёки фуқаролиги бўлмаган шахс ҳисобланади.  

– Давлат тилини билиш даражасини аниқлаш ким томонидан ва қай тартибда амалга оширилади?  

– Давлат тилини билиш даражасини аниқлаш давлат тилида иш юритиш асосларини ўқитиш ва малака ошириш маркази ва унинг ҳудудий бўлинмалари томонидан тўлов асосида амалга оширилади.  

Талабгор синов имтиҳонида қатнашиш учун ДХМга ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали (my.gov.uz) орқали электрон шаклда мурожаат қилади ва Ягона биллинг тизими орқали тўловни амалга оширади.  

Талабгор ДХМ орқали мурожаат қилганда, унинг мурожаати масъул ходим томонидан, ЯИДХП (my.gov.uz) орқали мурожаат қилганда, шахсан ўзи сўровномани электрон тарзда тўлдиради. Шундан сўнг, талабгор маълумотларининг тўғрилигини текширади ва тасдиқлайди.  

Талабгор ЯИДХП (my.gov.uz) орқали мурожаат этган тақдирда, сўровномани электрон рақамли имзо билан тасдиқлаш талаб этилмайди.  

Ариза келиб тушган куннинг ўзида Марказ ёки унинг ҳудудий бўлинмалари талабгорнинг шахсини тасдиқловчи ҳужжати ҳамда рақамли фотосуратини масъул давлат органлари ва ташкилотларидан “Электрон ҳукумат” тизими орқали онлайн сўраб олади.  

Шундан сўнг, талабгорга унинг мурожаати қабул қилингани тўғрисидаги синов имтиҳонини ўтказиш вақти кўрсатилган маълумотнома электрон тарзда юборилади.  

Давлат тили бўйича имтиҳон талабгорнинг доимий яшаш ёки вақтинча турган жойи бўйича Марказ ёки унинг ҳудудий бўлинмаларида ўтказилади.  

Синов имтиҳони сўровнома ва тўлов қилинганини тасдиқловчи ҳужжат “Электрон ҳукумат” тизими орқали олинганидан сўнг бир ой муддатда ўтказилади.  

Синов имтиҳонлари ҳудудий имтиҳон комиссиялари томонидан ўтказилади. Давлат тилини билиш бўйича синов имтиҳони жараёнлари узлуксиз видеотасвирга туширилади ва камида бир йил сақланади. – Синов имтиҳонлари қандай босқичлардан иборат?  

– Синов имтиҳони тест, ёзма ва оғзаки шаклларда ўтказилади. Тест талабгорнинг кундалик турмушида фойдаланувчи содда хабарлар, тил эгаси билан таниш ва махсус мавзуда мулоқотга киришганда фойдаланиладиган маълумотлар асосида тузилган 10 та мантиқий саволдан иборат бўлади.  

Тест саволларига тўғри жавоблар учун энг кўпи 30 балл берилади. Тест саволларини ечиш учун 15 дақиқа ажратилади. Тест синовлари натижаси шу вақтнинг ўзида маълум қилинади.  

Ёзма синов шакли диктант шаклида ёки содда анкеталарни, расмий хат, иш юритиш қоғозларини (ариза, розилик хатлари, резюме) ёза олиш даражасини аниқлаш тарзида ўтказилади.  

Ёзма синов учун бериладиган энг кўп балл 30 баллни ташкил этади. Ёзма синовни бажариш учун 15 дақиқа вақт берилади.  

Оғзаки синов шакли талабгорнинг ўзи ҳақида оғзаки маълумот бера олиш, ҳикоя ёки муҳокама мазмунини содда иборалар билан қисқача гапириб бера олиш даражасини билиш мақсадида тузилган саволлар асосида ташкил қилинади.  

Оғзаки синов учун бериладиган энг кўп балл 40 баллни ташкил этади. Оғзаки синовни бажариш учун 10 дақиқа вақт берилади.  

Синов имтиҳони якунлари бўйича энг юқори баллнинг 50 фоизидан кам балл олган талабгор синов имтиҳонидан ўтмаган деб ҳисобланади. Қайта қатнашиш учун синов имтиҳони ўтказилган кундан бошлаб камида бир ойдан кейин қайта тўлов амалга оширилган ҳолда электрон шаклда мурожаат қилади.  

Синов имтиҳони натижалари тест шаклидаги синов имтиҳонида олинган натижа инобатга олинган ҳолда уч кун муддатда эълон қилинади.  

– Имтиҳон топшириш учун қанча миқдорда тўловни амалга ошириш керак?  

– Давлат тилини билиш даражасини аниқлаш мақсадида синов имтиҳонини топшириш учун БҲМнинг 20 фоизи миқдорида Ягона биллинг тизими орқали йиғим тўлови тўланади. ЯИДХП (my.gov.uz) орқали мурожаат этилганда тўлов суммасининг 90 фоизи ундирилади.  

Синов имтиҳонларидан муваффақиятли ўтган талабгорларга Марказ томонидан ДХМлар ва ЯИДХП (my.gov.uz) орқали имтиҳон натижалари эълон қилинган кундан сўнг уч кун муддатда берилади. Малака сертификати муддатсиз амал қилади.      Манба: UzA

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ўзбекистонда никоҳдан ажралишлар сони очиқланди

Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2024 йилнинг 1 апрель ҳолатига Ўзбекистоннинг демографик кўрсаткичлари статистик рақамларда қуйидагича ифодаланган: Аҳоли сони 37 миллионга етган...

Больше похожих статей

×