- Advertisement -
Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2023 йилнинг 1 июль ҳолатига Ўзбекистонда 1 км кв ер майдонига ўртача 81 нафар доимий аҳоли сони тўғри келади.
Бу эса ўтган йилнинг мос даврига нисбатан солиштирилганда ўртача 1,7 кишига ортган (2022 йил 1 июль ҳолатига 1 кв км га 79,3 киши).
2023 йилнинг 1 июль ҳолатига республикамизнинг доимий аҳолиси 36 372 437 кишини ташкил этмоқда.
Шаҳар жойларда – 18 557,5 минг киши
Қишлоқ жойларда – 17 814,9 минг киши