32.6 C
Узбекистан
Пятница, 20 июня, 2025

Тошкент дунёнинг энг яхши шаҳарларидан бирига айланади

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,640участниковПодписаться
- Advertisement -
Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан Тошкент шаҳрини ривожлантиришга қаратилган мақсадларни амалга ошириш учун ҳокимлик маъмурияти олдига қатор муҳим вазифалар қўйилган бўлиб, уларнинг ижроси учун бошқарув ва назоратда туб ўзгаришлар тақозо этилади.

Асосий мақсадлардан бири – шаҳарда барча йўналишларни комплекс ривожлантириш орқали Тошкентни яшаш учун қулай бўлган дунёнинг ТОП-50 та шаҳарларидан бирига айлантириш (ҳозирда 157-ўринда).

Аҳоли сони ўсишини инобатга олган ҳолда, 2030 йилга бориб бу кўрсаткич ҳозирги 2,8 млн.дан 3,8 млн.га етиши мумкин, пойтахтни аҳолига яшаш учун қулай шаҳарга айлантиришга замонавий бошқарувни жорий этиш ҳамда давлат билан тадбиркорлар ўртасида ўзаро манфаатли ҳамкорликни йўлга қўйиш орқали эришилади.

Бунинг натижасида шаҳар ижтимоий инфратузилмасининг мавжуд ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш, шунингдек, архитектура қиёфасини яхшилаш, ободонлаштириш ва яшил ҳудудларни кўпайтиришга эришилади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 26 июлдаги “Тошкент шаҳрини 2030 йилга қадар ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармони ҳамда “Тошкент шаҳрида давлат ва тадбиркорлик субъектлари ўртасида ўзаро манфаатли ҳамкорлик асосида инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш ва шаҳар инфратузилмасини яхшилаш бўйича ҳуқуқий экспериментни ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори Тошкент шаҳрида янгиланишлар ва ўзгартириш амалга ошириладиган 6 та асосий йўналишни белгилаб берди:

Йўллар

Туризм

Экология

Реновация ва қурилиш

Коммунал хўжаликни ривожлантириш

Аҳолининг ижтимоий-иқтисодий фаровонлиги.

Дастурдаги ҳар бир йўналишда тизимли ишларни оширишдан кўзланган мақсад Тошкент шаҳрини коммунал хизматлар билан боғлиқ муаммолардан холи ҳудудга айлантириш, кўплаб истироҳат боғлари, сайилгоҳлар ва хиёбонларга эга қулай ҳамда хавфсиз шаҳар, йўл инфратузилмасини яратиш, шунингдек, аҳолининг ижтимоий-иқтисодий фаровонлигини оширишдан иборат.

ТОШКЕНТ ЙЎЛЛАРИ…

Шаҳарда қулай ҳаракатланиш, шунингдек, пойтахтда тирбандликларнинг камайтириш мақсадида 1 000 км. ички йўллар таъмирланади. Бундан ташқари, шаҳар бўйлаб қўшимча 16 та кўприк реконструкция қилинади, 170 км. велойўлаклар қурилади ва “Ақлли чорраҳа” дастури доирасида 600 дан ортиқ светофор ўрнатилади.  

Шаҳар бўйлаб автомобилларда қулай ҳаракатланишни йўловчилар оқими катта бўлган 6 та метро бекати яқинида кўп қаватли автотураргоҳларнинг қурилиши ҳамда шаҳарнинг жадал транспорт оқимига эга 3 000 ўринли паркоматларнинг ўрнатиланади.

Шунингдек, транспорт инфратузилмасини мустаҳкамлаш мақсадида транспорт билан қамраб олиш 30 фоиздан 60 фоизгача ошади. Қўшимча 1 200 электробуснинг харид қилиниши электр двигателда ҳаракатланадиган транспорт улушини 50 фоизгача оширади (ҳозирги кўрсаткич – 17%). Бундан ташқари, “Дўстлик” метро бекатидан Янги Тошкент туманигача 115 минг йўловчини ташишга мўлжалланган ер усти метро ёки трамвай тармоғи қурилади.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Картошкачилик техникалари импорт божидан озод этилади

Йил бошидан бери Қашқадарёда мева-сабзавот экспорти 2 карра ошиб, 62 миллион долларга етган. Бу ҳақда Президент Шавкат Мирзиёев раислигида...

Больше похожих статей

×