Куни кеча Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикаси ва Туркманистон ташқи ишлар вазирликлари ўртасида консуллик маслаҳатлашувларининг навбатдаги давраси бўлиб ўтди.
Тадбирда икки давлат ташқи ишлар вазирликлари консуллик хизматлари ва ҳуқуқ-тартибот идоралари вакиллари иштирок этди.
Консуллик йўналишидаги, жумладан, фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш соҳасидаги Ўзбекистон-Туркманистон ҳамкорлиги масалалари муҳокама қилинди.
Консуллик ҳуқуқи ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш соҳаларида тажриба алмашиш, бу борада қўшма лойиҳа ҳамда ташаббусларни амалга ошириш бўйича таклифлар кўриб чиқилди.
Музокаралар натижасида эришилган келишувларни амалга оширишни тартибга солувчи Протокол имзоланди.