20 C
Узбекистан
Среда, 22 мая, 2024

Ўзбекистон — Тожикистон ҳукуматлари делегациялари Душанбеда учрашди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
6,340участниковПодписаться
- Advertisement -

Жорий йилнинг 22 июль куни Душанбе шаҳрида Ўзбекистон Республикаси ва Тожикистон Республикаси ҳукумати делегацияларининг учрашуви бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов ва Тожикистон Республикаси Бош вазири Қоҳир Расулзода бошчилигида ўтган йиғилишда Олий даражада эришилган келишувларнинг ижро ҳолати атрофлича таҳлил қилинди. Тожикистон Ўзбекистоннинг яқин қўшниси, вақт синовидан ўтган дўсти, ишончли стратегик ҳамкори ва иттифоқчиси ҳисобланади.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмон ўртасида ўрнатилган дўстона ва ишончли муносабатлар ривожланишнинг мутлақо янги динамикасига эга бўлган икки томонлама алоқаларни чуқурлаштириш учун мустаҳкам пойдевор бўлмоқда.

Учрашувда таъкидланганидек, Давлатларимиз раҳбарлари икки мамлакат ҳукуматлари олдига кун тартибини янги лойиҳалар билан тўлдириш вазифасини қўйган. Томонлар мазкур вазифага биргаликдаги саъй-ҳаракатлар билан эришиш мумкинлигини қайд этди.

Ўзаро савдо кўрсаткичлари ўсиб бормоқда. Давлатларимиз раҳбарлари келгусида унинг ҳажмини 1 миллиард долларга етказиш бўйича аниқ вазифа қўйган. Учрашувда маълум қилинишича, “Ойбек” – “Фотехобод” ўтказиш пунктларида “Ўзбекистон – Тожикистон” халқаро чегара савдо зонасини ташкил этиш бўйича амалий ишлар бошланган.

Шунингдек, делегациялар саноат кооперациясини кенгайтириш, қишлоқ ва сув хўжалиги, энергетика соҳаларида ўзаро манфаатли алоқаларни янада ривожлантириш, транспорт ва логистика масалаларидаги ҳамкорликни изчил чуқурлаштириш муҳим аҳамиятга эга эканини қайд этди. Учрашув якунида делегациялар раҳбарлари томонидан тегишли баён имзоланди.

Бош вазир матбуот хизмати.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Тошкент ҳудудида магнитудаси М≤6,5 бўлган зилзилалар содир бўлиш хавфи бор

Тошкент шаҳри ҳудудида магнитудаси М≤6,5 бўлган зилзилалар содир бўлиш хавфи бор. Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Фанлар академияси ахборот...

Больше похожих статей

×