24.8 C
Узбекистан
Вторник, 21 мая, 2024

Сирдарёнинг икки туманига янги ҳоким тайинланди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
6,340участниковПодписаться
- Advertisement -

Сирдарё вилоятининг Оқолтин ҳамда Гулистон туманларига янги ҳокимлар тайинланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, бугун, 22 июль куни Халқ депутатлари туман Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида ташкилий масала кўриб чиқилган.

Оқолтин туман ҳокими лавозимига шу кунга қадар Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати сифатида ишлаб келаётган Комилжон Юлдошалиевич Эрназаров номзоди тасдиқланган.

Маълум қилинишича, Комилжон Эрназаров 1984 йил Сирдарё туманида туғилган. Меҳнат фаолиятини вилоят молия бошқармасида етакчи иқтисодчи сифатида бошлаган. К.Эрназаров мазкур тайинловга қадар Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси девони раҳбари вазифасида ишлаган.

Шунингдек, Мамадаминов Улмасжон Ярмахамматович Гулистон тумани ҳокими этиб тайинланган. Келтирилишича, У.Мамадаминов мазкур тайинловга қадар вилоят Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бош бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият олиб борган.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ўзбекистон Республикаси Президенти Эроннинг Тошкентдаги элчихонасига ташриф буюрди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 21 май куни Эрон Ислом Республикасининг элчихонасига ташриф буюриб, мамлакат шимолида вертолёт қулаши оқибатида...

Больше похожих статей

×