28.6 C
Узбекистан
Четверг, 2 мая, 2024

Гулистонда созлар жаранги

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
6,280участниковПодписаться
- Advertisement -

Сирдарё вилоятида бошланган 3 халқаро бахшичилик фестивали юқори суръатларда давом этаяпти. Республикамизнинг турли нуқталаридан келган ижодий жамоалар чиқишлари байрам сайли қатнашчилари кайфиятига завқ- шавқ улашмоқда.

Илмий-амалий анжуман доирасида фольклоршунос олимларнинг чиқишлари бугунги тезкор замонда миллий қадриятларни мустаҳкамлашда, халқимизга маънавий куч қудрат бағишлашда, бахшичилик анъаналарининг давомийлигини таъминлашда, янги режаларга ундаяпди.

    “Анжуман доирасида билдирилган кўплаб долзарб фикрлар ҳар жиҳатдан аҳамиятли,долзарб,- дейди Тошкент маданият ва санъат институти ректори вазифасини бажарувчи, педагогика фанлари номзоди Элдор Шермонов. Аввало фестивални ташкил этишдан мақсад бахчшичилик санъатини ривожини янги босқичга кўтариш, қизиқувчилар сафини кенгайтириш, асрлар давомида сақланиб келаётган бебаҳо дурдоналарни жамоатчиликка етказиш.

Айниқса, изланувчилар орасида, жонли ижрочилар, янги авлод вакиллари орасида кўплаб  иқтидор соҳибларининг дадил чиқишлари одамни вқувонтиради. Фестиваль нафақат маърифий-маданий байрам, у замондошларимизни, одамларни эзгуликка чорловчи тадбир сифатида ҳам қадрлидир.”

   “Бепоён Қизилқум чўллари бағрида яшаётган турли миллат вакиллари қаторида овуллларда яшаётган қозоқ биродарларимизнинг фольклор намуналарини асраб асвайлаб келаётгани ҳар жиҳатдан мақтовга лойиқ”- дейди Навоий вилоятидан келган иштирокчи Конимех туманидаги “Нур ўлкам “ фольклор-этнографик ансамбли раҳбари Марат Муқағали. Биз билан бирга Қизилтепа туманидаги ”Ванғози”   фольклор этнографик жамоаси ҳам қатнашаяпти. Биз бу ерда турли туман санъат вакиллари чиқишларини кўриб яна ҳам илҳомландик.

     Олим Хўжаев номидаги Сирдарё вилдоят мусиқали драма театри ҳовлиси байрамона безатилган.Фестиваль очилишига қадар жамоаларнинг чиқишлари давом этаяпти. Асрлар бўйи халқимизга руҳий куч-қувват бағишлаган бахшиёна оҳанглар яна ҳам жилоланиб замондошларимиз қалбига янгича куч бағишлагандай гўё.

   Сайтимизни кузатиб боринг. Ўлжабой Қаршиев. “Новост Узбекистана” сайти учун Гулистон шаҳридан махсус  тайёрланди.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ўзбекистон Президенти БМТ Европа иқтисодий комиссияси раҳбарини қабул қилди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2 май куни Тошкент халқаро инвестиция форуми доирасида БМТ Бош котиби ўринбосари, Европа иқтисодий...

Больше похожих статей

×