28.6 C
Узбекистан
Четверг, 2 мая, 2024

Мактабларни таъмирлаш ва жиҳозлаш фуқаролар учун энг муҳим масала

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
6,280участниковПодписаться
- Advertisement -

Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти (МҲТИ) мутахассислари томонидан «Ташаббусли бюджет»да ғолиб бўлган лойиҳалар ҳудудлар кесимида таҳлил қилинди.

Энг фаол ҳудудлар: Овоз бериш жараёнида Қашқадарё (47 фоиз), Фарғона (45,8 фоиз) ва Навоий (39,7 фоиз) вилоятларида истиқомат қилувчи энг фаол иштирок этгани аниқланди. Туман даражасида эса ғолиб лойиҳалар орасида Яккабоғ, Ўзбекистон, Учкўприк, Чироқчи, Косон туманларидаги лойиҳаларини амалга ошириш учун энг кўп овоз тўплангани маълум бўлди.

Маълумот учун: Овоз бериш натижаларига кўра, мактабларни таъмирлаш ва жиҳозлаш фуқаролар учун энг муҳим масала экани маълум бўлди. Бу йўналишдаги лойиҳалар учун жами 4,7 миллионта овоз (жами овозларнинг 39,2 фоизи) тўпланган. Мазкур лойиҳаларга ташаббусли бюджед учун ажратилган маблағнинг 42 фоизи (1,18 триллион сўм) йўналтирилган. Устуворлик даражаси бўйича кейинги ўринларда ички йўлларни таъмирлаш (3,7 миллионта), соғлиқни сақлаш муассасаларини таъмирлаш ва жиҳозлаш (1,4 миллионта) ҳамда мактабгача таълим муассасалари(МТМ) ҳолатини яхшилаш (465 мингта) бўйича таклифлар жой олган.

Энг долзарб соҳалар: Умумтаълим мактабларини таъмирлаш ва жиҳозлаш, ички йўлларни таъмирлаш, соғлиқни сақлаш муассасалари ҳолатини яхшилаш тадбирлари ташаббусли бюджетлаштириш лойиҳаларидаги энг асосий йўналишлар бўлиб, ғолиб лойиҳаларга берилган умумий овозларининг 81,3 фоизиайнан шу соҳаларга тегишли:

  • умумтаълим мактаблари ҳолатини яхшилаш учун тўпланган овозлар сони бўйича Наманган (ҳудудий овозларнинг 63,1 фоизи), Бухоро (54,9 фоиз) вилоятлари ва Тошкент шаҳри (61,6 фоиз) етакчилик қилган. Бу йўналишдаги масалалар бошқа ҳудудларда ҳам ўз долзарблигини йўқотмаган ҳолда юқори улушга эга бўлган.
  • ғолиб лойиҳалар тўплаган умумий овозларнинг 30,6 фоизи фуқаролар томонидан ички йўлларни таъмирлаш учун берилган. Бу йўналишда Қашқадарё (ҳудудий овозларнинг 65,8 фоизи), Фарғона (44,3 фоиз) ва Тошкент (36,2 фоиз) вилоятлари энг илғор ҳудудлар сифатида қайд этилган.
  • соғлиқни сақлаш муассасалари ҳолатини яхшилашга қаратилган лойиҳалар учун берилган овозлар умумий овозларнинг 11,6 фоизини ташкил этиб, Тошкент шаҳри (22,9 фоиз), Навоий (20,5 фоиз) ва Бухоро (19,8 фоиз) вилоятлари бу соҳада етакчилик қилган.

Соҳалар кесимида энг фаол туманлар:

  • умумтаълим мактабларини таъмирлаш ва моддий-техника базасини яхшилаш бўйича Наманган шаҳри, Янгиқўрғон, Қўшкўпир, Асака ва Поп туманлари (овозлар сони 86,4 мингтадан 124,9 мингтагача);
  • ички йўлларни таъмирлаш бўйича Яккабоғ, Косон, Чироқчи, Олтинсой ва Ўзбекистон туманлари (124 мингтадан 213 мингтагача)
  • соғлиқни сақлаш муассасаларини таъмирлаш ва моддий-техник базасини яхшилаш бўйича Самарқанд, Бухоро, Наманган, Навоий ва Урганч шаҳарлари (29,4 мингтадан 94,3 мингтагача)

Энг фаол маҳаллалар:

  • энг фаол маҳаллалар Қашқадарё, Фарғона ва Наманган вилоятларида эканлиги маълум бўлди;
  • Яккабоғ туманидан “Дархон” (87,1 мингта овоз), “Янги ҳаёт” МФЙ (80,4 мингта) ҳамда Учкўприк туманидаги “Катта Қашқар” МФЙ (46 минг) маҳаллалари энг кўп овоз тўплаган;
  • Шаҳрисабз туманидаги “Хитой” маҳалласи 6 та, Норин тумани “Бўстон” маҳалласи 5 та, Яккабоғ тумани “Дархон” ва “Янги ҳаёт” маҳаллалари 4 тадан лойиҳада ғолиб бўлган.

Хулоса ўрнида айтиш мумкинки, ташаббусли бюджет лойиҳалари учун тўпланган овозлар ушбу ҳудудда мавжуд муаммоларнинг нечоғлик долзарб эканини кўрсатиш билан бирга, аҳолининг мавжуд муаммоларга бефарқ эмаслигини ҳам тасдиқлайди. Умуман олганда, сўнгги йилларда ташаббусли бюджетлаштириш аҳолини бюджет маблағларини тақсимлаш жараёнига жалб этиш орқали муҳим ижтимоий муаммоларни ҳал қилиш имконини берувчи молиявий дастакка айланиб бормоқда.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ўзбекистон Президенти БМТ Европа иқтисодий комиссияси раҳбарини қабул қилди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2 май куни Тошкент халқаро инвестиция форуми доирасида БМТ Бош котиби ўринбосари, Европа иқтисодий...

Больше похожих статей

×