31.2 C
Узбекистан
Пятница, 17 мая, 2024

Конституция–Адолат  мезони!

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
6,330участниковПодписаться
- Advertisement -

Олмиш соатлик ибодатдат кўра,

бир соатлик одиллик устунроқдир.

Амир Темур

 Мустақиллигимизнинг дастлабки кунлариданоқ буюк мақсадларни олдига қўйган Республикамиз  ўз тараққиёт йўлини танлади. Халқ фаровонлиги, юрт тинчлиги, ватан тараққиёти каби эзгу ниятларни амалга ошириш учун албатта биринчи ўринда асосий қонунимиз – Конституцияни қабул қилишимиз муҳим масалалардан бири эди.  Шу мақсадда  64 кишидан иборат тасдиқланган комиссия ишчи гуруҳи икки ярим йил давомида иш олиб бориб, 128 моддадан иборат Конституция лойиҳасини ишлаб чиқди ва икки маротаба халқ муҳокамасига қўйилиб, Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг ўн иккинчи чақириқ ўн биринчи сессиясида мустақил давлатимизнинг ҳуқуқий асоси Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинди.

 Конституциямиз қабул қилинганлигидан буён 16 маротаба қўшимча ва ўзгартиришлар киритилган бўлса-да, 2002 йил 27 январда бўлиб ўтган Референдум  орқали Ўзбекистон Республикасида 2 палаталик парламенти шакллантирилди.

 Орадан 31 йил ўтибдики, шиддат билан ривожланаётган жонажон ватанимиз тараққиёти, давлатнинг асосий манбаи бўлган фуқароларимизнинг ҳуқуқ ва эркинликлари қонуний манфаатларини ҳар томонлама ҳимоя қиладиган Конституциявий қонун лойихасини фуқароларимиз Референдум орқали қабул қилиш жараёнларида фаоллик билан иштирокини барчамиз ягувоҳи бўлдик.

Дарҳақиқат, Президентимиз таъбири билан айтганда том маънодаги халқнинг конституциясига айланди десак муболаға бўлмайди.

 Янгиланган Конституция тараққий этган давлат – Янги Ўзбекистонни қуриш ғояси атрофида бутун жамиятимизни жипслаштириши, унда барча қатлам манфаатлари инобатга олинганлиги, лойиҳани ишлаб чиқишда кенг жамоатчилик, сиёсий партиялар, жамоат ташкилотлари, экспертлик ва илмий доиралар вакиллари, зиёлилар фаол иштирок этганлигини алоҳида таъкидлаш мумкин.

  Асосий Қонунимизда мамлакатимизда жамият ва давлат қурилишининг принциплари аниқ ифодалаб берилди, давлат ҳокимиятининг қонун чиқарувчи, ижро этувчи ва суд тармоқларига бўлиниши энг муҳим тамойил сифатида белгиланди. Энг муҳими – инсон ҳуқуқларининг давлат манфаатларидан устунлиги, барча мулк шаклларининг тенг ҳуқуқлилиги, хусусий мулкнинг бошқа мулк шаклларидан устувор эканлиги мустаҳкамлаб қўйилди.

Янги киритилаётган нормалар янада мукаммал бўлиши учун хориж тажрибаси ўрганилди ва ўзимизнинг менталитетимиздан келиб чиқиб, халқаро ҳуқуқнинг умумэтироф этган норма ва принципларига ҳар томонлама жавоб бериши учун икки маротаба халқ муҳокамасига қўйилди. 

          Бунга бефарқ бўлмаган фуқароларимиз томонидан 220 000дан ортиқ таклиф, фикр ва мулоҳазаларнинг келиб тушиши, албатта, қувонарли ҳолдир. Ҳаттоки муаллифсиз (аноним) таклифлар ҳам ўрганиб чиқилиб, янги нормаларни киритишда фойдаланилди. Бунинг натижасида амалдаги Конституция лойихасидаги моддалар сони  128 тадан 155 тага, нормалар сони   275 тадан 434 тага ошди ҳамда 27 та янги модда қўшилиши эвазига   65 % га янгиланди.

Жорий йилнинг 13 март куни Олий Мажлис Қонунчилик палатаси жорий йилнинг 10 мартдаги қарорининг Ўзбекистон Республикаси Конституциясига мувофиқлигини аниқлаш бўйича Конституциявий суднинг мажлиси бўлиб ўтди. Унда суд референдумга монеълик қилувчи ҳолатлар аниқланмаганлиги тўғрисида  қарор қабул қилди. 

Жорий йилнинг 14 март куни Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг ўттиз саккизинчи ялпи мажлиси бўлиб ўтди. Сенаторлар “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий қонуни лойиҳаси бўйича референдум ўтказиш ҳақидаги масалани кўриб чиқди ва бир овоздан маъқуллади. Конституцияни ўзгартириш бўйича референдум шу йилнинг     30 апрель ўтказилиши белгиланди.

Референдум арафасида Олий Мажлис қонунчилик палатаси, Халқ депутатлари шаҳар ва туман Кенгашлари дерутатлари ҳамда турли соҳа вакилларидан ташкил топган ишчи гуруҳлари томонидан жойларда “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси тўғрисида”ги Конституциявий қонун дойихаси бўйича  кенг қамровли тарғибот тадбирлари уюштирилди.

Ўта муҳим бўлган бу сиёсий жараёнларда, Конституция меники, сеники, бизники, Сизники шиори остида ўтказилаётган учрашувларда аҳолининг, айниқса ёшларнинг қизиқиш билан иштироки, улар томонидан берилаётган саволлар, фикр ва мулоҳазалардан кўриниб турибдики, бугун халқимизнинг сиёсий фаоллиги бироз бўлса-да юқори даражага кўтарилганлиги, ҳуқуқий онг ва маданияти янада юксалаётганлигининг гувоҳи бўлмоқдамиз.

Конституциявий қонун лойиҳасига киритилган муҳим ўзгаришлардан асосий принципларда 1-модданинг талқинига эътиборни қаратадиган бўлсак, Ўзбекистон – бошқарувнинг республика шаклига эга бўлган суверен, демократик, ҳуқуқий ижтимоий ва дунёвий давлат мақоми берилиши халқни жуда қувонтирди.

          Дарҳақиқат, бу нормаларнинг киритилиши тинчликсевар, интилувчан, меҳнаткаш халқимиз турмуш тарзининг янада фаровонлашишига хизмат қилади.

 Конституциямизнинг 2-моддасида Давлат халқ иродасини ифода этиб, унинг манфаатларига хизмат қилиши, давлат органлари ва мансабдор шахслар жамият ва фуқаролар олдида масъуллиги белгиланган. Бироқ, бу норма ҳам энди кучини кўрсатаяпти. Давлат органларига кадрлар захирасини тайёрлаш ошкоралик, шаффофлик асосида амалга оширилиши, улар халқ олдида ҳисобдор эканлиги, Президентимиз таъбири билан айтганда, халқ давлатга эмас, давлат органлари халққа хизмат қилиши амалда ўз ифодасини топмоқда. Ташкил қилинган  Халқ қабулхоналарига фуқаролар дарди ташвиши билан мурожжаатлар қилиши, Президент Виртуал қабулхонасидан тортиб, барча давлат органларига фуқаролар очиқчасига мурожаатлар йўллаши, бундан ташқари сектор ва мутассадди идора раҳбарларининг сайёр қабулларда халқ билан юзма-юз учрашувлар ўтказиб, уларнинг муаммолари жойида ҳал қилиб берилиши ҳақиқий демократик ҳуқуқий давлатни барпо қилишимиздаги одил қадамлардан нишона эмасми?

X боб. Инсон ҳамда фуқаронинг ҳуқуқ ва эркинликлари кафолатларига бағишланганлигини  алоҳида таъкидлашимиз мумкин.

 54-моддада Азиз ва мукаррам қилиб яратилган инсоннинг ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш давлатнинг олий мақсадидир. Давлат инсон ҳамда фуқаронинг Конституция ва қонунларда мустаҳкамланган ҳуқуқлари ва эркинликларини таъминлайди.

55-моддасида ҳар ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча усуллар билан ҳимоя қилишга ҳақли эканлиги белгиланган.

Ҳар ким давлат органларининг ёхуд улар мансабдор шахсларининг қонунга хилоф қарорлари, ҳаракатлари ёки ҳаракатсизлиги туфайли етказилган зарарнинг ўрни давлат томонидан қопланиши ҳуқуқига эга эканлиги;

 56-модда. Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий институтлар инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини ҳимоя қилишнинг мавжуд шакллари ҳамда воситаларини тўлдиради, фуқаролик жамиятини ривожлантиришга ва инсон ҳуқуқлари маданиятини юксалтиришга кўмаклашади. Давлат инсон ҳуқуқлари бўйича миллий институтлар фаолиятини ташкил этиш учун шарт-шароитлар яратади.

 57-модда. Меҳнатга лаёқатсиз ва ёлғиз кексалар, ногиронлиги бўлган шахслар ҳамда аҳолининг ижтимоий жиҳатидан эҳтиёжманд бошқа тоифаларининг ҳуқуқлари давлат ҳимоясидадир.  Ҳар бир нормага эътиборни қаратадиган бўлсак, энг муҳим бўлган ижтимоий масалаларни Давлат зиммасида эканлиги албатта фуқаролар учун жуда катта имконият ва қулайликлар яратишиги олиб келади.   

  Орзуқиб кутилган “Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси тўғрисида”ги Конституциявий қонун лойихасини қабул қилишдаги муҳим сиёсий жараён – 30 апрель кунини бутун халқимиз байрамона кайфиятда кутиб олишди. Референдум участкаларидаги сиёсий жараёнларни ОАВ орқали тўғридан эфирга узатилган лавҳаларни кузатиш орқали бўлиб ўтган референдумда овоз беришда фуқароларимиз келажагимизга бефарқ бўлмаган ҳолда ғурур ва ифтихор туйғусида якдиллик билан иштирок этганлиги натижалари Марказий сайлов комиссиясининг референдум якунларига бағишланган навбатдаги йиғилишида эълон қилинди. Унга кўра Референдумда овоз бериш ҳуқуқига эга бўлган 19 722 809 нафар фуқароларнинг ярмидан кўпи, 16 667 97 нафари бюлетен олиб иштирок этиши 84,51/% ни ташкил этди. Муддатидан олдин овоз берганлар сони 611 320 нафар, Шундан Сиз Ўзбекистон Республикаси Конституциясини қабул қиласизми? деган саволга ҳа деб овоз берганлар сони 1534608 нафар бўлиб, 90,21%, йўқ деб овоз берганлар 1558817 нафар, ҳақиқий эмас деб топилган бюлетенлар сони 73 672 нафарни ташкил қилди. Марказий сайлов комиссиянинг қарори билан референдум ҳақиқий ўтказилган деб топилди ва Конституциямиз кучга кирди. Фуқароларимизнинг бу каби орзу умидлари  буюк мақсадлар сари илдам қадамлар билан демократик тамойиллар сари ҳаракатланаётган она ватанимизнинг порлоқ келажаги кафолатидир. 

                                               Аброр Бердиев,

                                                     Миробод туман адлия бўлими

                                                     бош юристконсульти

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

“Яшил Макон” миллий лойиҳаси доирасида ҳар йили 200 миллион туп дарахт кўчати экилади

15 май куни Тошкентда 31-Жаҳон матбуот эркинлиги куни муносабати билан “Фуқароларнинг экологик ҳуқуқларини тарғиб қилиш ва ҳимоя қилишда оммавий...

Больше похожих статей

×