31.5 C
Узбекистан
Среда, 8 мая, 2024

Президент фармони ижрода: Бухорода “яшил боғ”, “яшил жамоат парклари” бунёд этилмоқда

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
6,300участниковПодписаться

Мамлакатимизда давлатимиз раҳбарининг 2021 йил 30 декабрдаги “Республикада кўкаламзорлаштириш ишларини жадаллаштириш, дарахтлар муҳофазасини янада самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида” ги фармони ижроси доирасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

- Advertisement -

Бухоро вилоятида ҳам мазкур ҳужжат ижросини таъминлаш,   “Яшил макон” умуммиллий ҳаракатининг бир қисми сифатида ҳар бир шаҳар ва туманда “яшил боғ”, “яшил жамоат парклари” ни барпо этиш режалаштирилган. Вилоятнинг танланган ҳудудларида умумий майдони 34,6 гектарни эгаллаган “Яшил жамоат парки”ни барпо этиш лойиҳалари ишлаб чиқилмоқда. Хусусан, Ромитан тумани Газли шаҳарчасида 1 гектар, Бухоро тумани “Дўстлик”  маҳалла фуқаролар йиғини Зарафшон кўчасида 9,4 гектар, Бухоро шаҳри “Тўқимачи” маҳалла фуқаролар йиғини Мустақиллик кўчасида 1,7 гектар, Жондор тумани Мохонкўл массивида 5 гектар, Қоракўл тумани “Қоракўл” маҳалла фуқаролар йиғини Дўрман қишлоғида 3 гектар, Когон шаҳри “Махтумқули” маҳалла фуқаролар йиғинида 5 гектар, Олот тумани Ардали массивида 5 гектар, Шофиркон тумани “Хожа Ориф” маҳалла фуқаролар йиғинида 3 гектар, Қоровулбозор туманининг “Бўстон” ва “Тинчлик” маҳалла фуқаролар йиғинларида 0,55 гектар майдонда “Яшил жамоат парки” ни қуриб фойдаланишга топшириш чора-тадбирлари юзасидан дастлабки ташкилий ҳаракат бошланган.

Фармон ижросидан келиб чиқиб “Вобкент” маҳалла фуқаролар йиғинининг Имом Бухорий ҳамда Аҳмад Дониш кўчалари бўйлаб 1,9 гектар ер майдони ажратилган. Унда “Ёшлар хиёбони” деб ном олган “Яшил жамоат парки” қурилиши бошланган. Хушманзара табиатнинг мўъжаз бир қисми, одамлар ишдан кейин оиласи, фарзандлари билан бемалол ҳордиқ чиқарадиган мазкур сўлим маскани лойиҳаси қурилиш қиймати маҳаллий бюджет маблағи ҳисобидан 1 миллиард 900 миллион сўмга, ҳомийлик ёрдамлари ҳисобидан 4 миллиард 700 миллион сўмга молиялаштирилган. Бунда туман ҳокимлиги Ободонлаштириш бошқармаси буюртмачи ҳисобланади. Сўнгги ойларда анча гавжумлашган бу хиёбон ҳудудида ҳозирга қадар электр энергияси, суғориш ва оқава сув тармоқлари шай қилиниб, 600 тупга яқин манзарали дарахт кўчатлари ўтқазилган.

Manba: UzA

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Жиззахда кўпкари ўйинида дрон учирган эркак жиноий жавобгарликка тортилди

Жиззах вилояти Ғаллаорол туманида кўпкари ўйинида дрон учирган эркак жиноий жавобгарликка тортилди. Бу ҳақда МИБ ахборот хизмати хабар берди. Маълум қилинишича,...

Больше похожих статей

×