23.2 C
Узбекистан
Четверг, 25 апреля, 2024

Мангу ва боқий Самарқанд

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
6,270участниковПодписаться
- Advertisement -

     Қадимий ва навқирон Самарқанднинг туристик салоҳияти кун сайин ошиб бормоқда. Уни қутлуғ Наврўз шодиёналарида шаҳарга ташриф буюрган минглаб юртдошларимиз ва хорижлик сайёҳларнинг ҳаяжонлари ва мулоҳазаларида яна ҳам ҳис этасиз. “Eriele групп» компанияси томонидан Самарқанд шаҳрига бир гуруҳ ОАВ вакиллари  учун  пресс-тур уюштирилди.

     Анжуман иштирокчилари янги қурилган шаҳарчадаги бир қатор туристик объектлар билан яқиндан танишдилар.”Боқий шаҳар” номи остида қад ростлаган янги мажмуа меҳмонларда катта таасурот уйғотди. Шаҳарчада янги барпо этилган “Eco villaje”, 14 та хостель  кўринишидаги аҳоли тураржой уйлари, 2 та 5 юлдузли, 4 та 3 юлдузли меҳмонхоналар, “Самарқанд силк “ мажмуаси ва бир қанча янги қурилган иншооотлар ўзининг замонавий ва бежиримлиги билан ажралиб туради.

   “Бир пайтлар “Гребной канал “ номи билан танилган эшкакли қайиқда сузишга ихтисослашган сув спорти  ҳавзаси айни вақтда меҳмонлар, туристлар учун ажойиб кўнгил очар мажмуага айланган,- дейди мазкур мажмуа менеджери Азиза Аҳмедова, айни пайтда бу ерда  6 турдаги балиқлар учрайди.Самарқанд ветеринария институтидан ихтиолог олимлар, мутахассислар маслаҳати олиб турилади.Ҳ озирда балиқ табиий ҳолда тутиб олинади. Сазан, осётр, карп балиқлари анча кўпайиб улгурган. Табиий сув манзараси, яратилган шароитлар дам олувчилар қизиқишини орттирмоқда.

  Тадбир иштирокчилари кейинги пайтда халқаро анжуманларни ўтказишга мўлжалланган “Конгресс холл” залини ҳам томоша қилишди.” 3000 одамга мўлжалланган мажмуа заллари халқаро анжуманларни ўтказишга мўлжалланган ва 8 катта экран ўрнатилган,- дейди мажмуа бошқарувчиси ўринбосари Акмал Назаров. У 18000 кв метрни эгаллаган. Иштирокчилар мажмуанинг “Оранжерия” залини кўздан кечиришди. Бу ерда классик безаклар ва замонавий дизайн қоришиб кетган ва ўзига хос тасвирлар билан бойитилган. Зал бўйлаб инсоният тамаддунига катта ҳисса қўшган алломаларнинг кичик ҳайкаллари ва улар асарларининг кўчирилган нусхалари ўрнатилган. Улар орасида Муҳамад ибн Уструшоний, Муҳаммад Хоразмий, Абу Али Ибн Сино, Аҳмад Фарғоний ва яна  қатор олимларнинг асарлари ва тарихий компрозициялар ўрин олган.

   Пресс-тур иштирокчилари  мажмуа ҳудудида рамзий дарахт кўчатлари ҳам ўтқаздилар. Халқаро андозаларга жавоб берувчи “Мароқанд“ аэропорти фаолияти билан ҳам танишдилар. Навбатдаги ташриф эса  айни вақтда қурилиши олиб борилаётган Имом ал-Бухорий мажмуасининг янги биносига бўлди. 5 гектар жойда  2 қаватли, тўртта 75 метрлик  минорани жамлаган янги мажмуа лойиҳаси чинданда ҳайратланарли. У замонавий халқаро қурилиш констуркцияларини ўзида мужассамлаштирган.

                                                                                     Ўлжабой Қаршиев

                                                                                    

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ўзбек  ёзувчи  ва  шоири  “Озарбайжон  дўсти” Олтин  ордени  билан  мукофотланди

Биз Озарбайжон халқининг буюк фарзанди Ҳайдар Алиев билан ҳамиша фахрланамиз. Ўзбекистонда уни эҳтиром билан хотирлашади. Мен у билан ишлаган...

Больше похожих статей

×