Бу ҳақда Ўзбекистон-Венгрия бизнес-форумида Инвестициялар ва ташқи савдо вазири Жамшид Ходжаев маълум қилди.
«Ислоҳотларимизнинг кейинги устувор йўналишлари бу:
- қонун устуворлигини таъминлаш;
- суд-ҳуқуқ тизимини янада ислоҳ килиш;
- коррупцияга қарши самарали курашиш;
- банк-молия тизимларини замон талабларига мос равишда такомиллаштириш;
- давлат улуши мавжуд бўлган йирик саноат ва инфратузилма корхоналарини хусусийлаштириш;
- Жаҳон савдо ташкилотига қўшилиш жараёнини жадаллаштириб, унинг тўлақонли аъзосига айланиш;

Шунингдек, энергетика, транспорт, соғлиқни сақлаш ва таълим соҳаларида қўшма лойиҳаларни амалга оширишда давлат-хусусий шериклик механизмларини жорий этишни янада кенгайтирамиз», — деди Ходжаев.баҳолаш, йирик савдо марказларига ташриф буюриш, гўшт маҳсулотларига бўлган талаб ва истеъмол, ишлаб чиқариш ҳажмлари, жумладан, озуқа базасини ўрганишни мақсад қилган.
Ўз навбатида Венгрия томонига инфратузилмани ривожлантириш ҳолати, салоҳиятли ишлаб чиқариш майдонлари, параметрлари ва Ўзбекистон томонидаги ҳамкорлар ҳақида батафсил маълумот берилди.


Ушбу бизнес-форумга қадар жорий йилнинг 1 – 4 ноябрь кунлари венгриялик компания вакиллари билан видеоконференсалоқа форматида бир нечта учрашувлар ўтказилиб, ҳамкорлик қилиш бўйича келишиб олинган эди.
Ўзбекистон-Венгрия бизнес форуми доирасида ўзбекистонлик тадбиркорлар Венгрия ташқи савдо ва ташқи ишлар вазири Петер Сийярто бошчилигидаги 60 дан ортиқ венгер компаниялари вакиллари билан «B2B» ва «G2B» шаклидаги музокараларни ўтказишди. Икки томонлама музокаралар натижасида инвестициявий ва савдо келишувлари имзоланди.


Таъкидлаш жоиз, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан Венгриянинг «Бонафарм» компанияси билан ҳамкорликда Тошкент вилоятида паррандачилик кластерини ташкил этиш лойиҳаси бўйича ишлар олиб борилмоқда.
Ўзбекистонда паррандачилик мажмуасини яратиш лойиҳасининг иқтисодий қисмини аниқлаш мақсадида Венгрия томони дастлабки босқичда бозор имкониятларини баҳолаш, йирик савдо марказларига ташриф буюриш, гўшт маҳсулотларига бўлган талаб ва истеъмол, ишлаб чиқариш ҳажмлари, жумладан, озуқа базасини ўрганишни мақсад қилган.


Ўз навбатида Венгрия томонига инфратузилмани ривожлантириш ҳолати, салоҳиятли ишлаб чиқариш майдонлари, параметрлари ва Ўзбекистон томонидаги ҳамкорлар ҳақида батафсил маълумот берилди. Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтган Ўзбекистон-Венгрия бизнес форуми доирасида Тошкент вилоятининг Оҳангарон туманида лойиҳани амалга ошириш бўйича аниқ шартлар белгиланиб олинди.