26.4 C
Узбекистан
Суббота, 17 мая, 2025

Ўзбекистон адолатли иқтисодиёт қура оладими? — The National Interest

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,560участниковПодписаться
- Advertisement -

Американинг машҳур The National Interest журнали Ш.Мирзиёевнинг ҳокимиятга келиши билан Ўзбекистонда иқтисодий ва ижтимоий ислоҳотларнинг улкан дастурини амалга оширишга киришилганини қайд этмоқда. Олиб борилаётган сиёсатнинг аниқ натижалари келтирилади: мамлакат пандемия даврида ўзини рецессиядан сақлай олган дунёдаги саноқли давлатлардан бири бўлиб, 2021 йилда энг яхши натижаларни кўрсатган.

Президент Мирзиёевнинг ижтимоий сиёсати, халқ билан мулоқот қилишнинг янги механизмларини жорий этилиши, фуқаролик жамиятини жалб қилиш масалалари алоҳида таъкидланган. Виртуал қабулхона ҳамда қонун лойиҳалари ва давлат бюджетининг очиқ муҳокамасига мўлжалланган интернет порталлари фаолияти ижобий баҳоланган.

Муаллиф, шунингдек, Ўзбекистон раҳбари томонидан мавжуд муаммоларни тушуниши, уларни очиқ тан олиши ҳамда ишсизлик, камбағаллик, коррупция, уй-жой етишмаслиги масалаларини ҳал этиш истагини алоҳида таъкидлайди.

Мақолада қайд этилишича, ҳукумат 2026 йилгача камбағалликни сезиларли даражада камайтириш ва 2030 йилга бориб даромади ўртачадан юқори бўлган давлат мақомига эришишни мақсад қилган.

Ёшларга оид сиёсат ислоҳотларнинг тамал тоши сифатида эътироф этилмоқда. Муаллифнинг фикрича, айнан ёшлар Ўзбекистон тараққиёти ва модернизациясининг ҳаракатлантирувчи кучига айланиши мумкин.

Ўз ислоҳотларини амалга ошириш орқали Ўзбекистон минтақа етакчиси мақомида мустаҳкамланиб бораётгани алоҳида таъкидланади. Тошкент ислоҳотларининг муваффақияти мураккаб геосиёсий муаммоларга дуч келаётган бутун Марказий Осиёда иқтисодий фаровонлик ва барқарорликка хизмат қилади.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ўзбекистон оиласининг миллий қадриятлар ва анъаналарга асосланган ҳимоя

Оила Ўзбекистонда жамиятнинг асосий элементидир ва унинг жамиятдаги ролининг аҳамияти катта. Маданий анъаналар ва миллий қадриятларга мос равишда, оилага...

Больше похожих статей

×