2022 йил 1 январдан бошлаб бир қатор хизматлар Давлат хизматлари марказлари орқали кўрсатилади.
Хусусан, 2022 йил 1 январдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси фуқароларига хорижга чиқиш учун Ўзбекистон Республикаси фуқароларига биометрик паспортни расмийлаштириш ва бериш муқобил равишда (ички ишлар органлари билан биргаликда) ва давлат хизматлари марказлар орқали амалга оширилади.
Шу билан бирга, Ўзбекистон Республикаси фуқароларига хорижга чиқиш учун биометрик паспорт берганлик учун тўлов миқдори 1 БҲМ этиб белгиланди. (Эслатма: аввал тўлов 1,2 БҲМ эди)
2022 йил охирига қадар барча Давлат хизматлари марказларида бундай имкониятни босқичма-босқич яратиш режалаштирилган.
Эслатиб ўтамиз, Давлат хизматлари марказларида хизматлар экстратерриториаллик тамойили асосида (рўйхатдан ўтган жойидан қатъий назар) кўрсатилади.