25 C
Узбекистан
Суббота, 19 октября, 2024

Ferkensco билан муваффақиятли ўсиш

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
6,970участниковПодписаться
- Advertisement -

Ferkensco Management Limited компанияси Самарқанд давлат университети ва Навоий давлат тоғ-кон институти билан ушбу олийгоҳлар битирувчиларини компания корхоналарида ишга жалб этиш бўйича ҳамкорлик қилиш тўғрисида келишувлар имзолади.

Келишувлар ишлаб чиқариш жабҳалари ва таълим муассасалари ўртасида ҳамжиҳатликни йўлга қўйиш, олийгоҳларда муайян профиль йўналишига оид таълим дастурларини ташкил этиш, олийгоҳлар битирувчиларини компания корхоналаридаги иш ўринларига жалб этиш масаласига қаратилган. Тарафлар ушбу келишувлар орқали кадрларни аниқ бир корхона зиммасидаги вазифалардан келиб чиққан ҳолда тайёрлаш анъанаси тикланишига умид билдирмоқдалар.

2023 йилгача Ferkensco Ўзбекистонда бир нечта лойиҳаларни ишга туширади: Навоий вилоятида фосфорли руда қазиб олиш учун карьер ҳамда бойитиш фабрикаси, Самарқанд вилоятида MAP ва NPK тоифа ўғитларни ишлаб чиқариш бўйича кимё мажмуаси, шунингдек икки йил кейинроқ, аммиак ва аммиак селитрасини ишлаб чиқариш бўйича корхона.

Ушбу объектларда умумий ҳисобда 1500 та иш ўрни яратилиб, унинг 30 фоизи олийгоҳларда профиль йўналишлари бўйича таълим олган битирувчилар учун мўлжалланган.

Самарқанд давлат университети ва Навоий давлат тоғ-кон институти Ўзбекистоннинг техник йўналишдаги энг илғор олийгоҳлари ўнталигига киради. Бу олийгоҳлар малакали кадрлар тайёрлаш бўйича катта тажрибага эга. Масалан, СамДУ  ўтган асрнинг 50-йилларидан бошлаб айни кунда Ferkensco томонидан реконструкция қилинаётган «Самарқандкимё» заводи учун мутахассислар тайёрлашни бошлаган. Навоий ДТКИ эса тармоқдаги йирик ишлаб чиқарувчилар ҳисобланган Навоий тоғ-кон металлургия комбинати ҳамда «Навоиазот» билан ҳамкорлик қилади. 

Ташкилотлар ўртасидаги ушбу келишувда дуаль тартибдаги таълим тизимини жорий этиш назарда тутилган. Охирги босқич талабалари ишлаб чиқариш амалиётини бевосита ишлаб чиқариш майдончаларида, таълим жараёни билан баробар равишда ўтказадилар. Бу битирувчиларга технологик жараёнлар билан яқиндан танишиш, ўз билимларини ишлаб чиқариш жараёнида қўллаб кўриш имконини беради.    

Бундан ташқари, талабаларни тайёрлаш бўйича алоҳида чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилган бўлиб, унга кўра ишлаб чиқариш эҳтиёжлари ва технологиясига мос равишда махсус фанларни чуқурлаштирилган тарзда ўқитиш йўлга қўйилади.

 «Биз 2023 йилда корхонанинг очилишига олийгоҳларнинг 300 нафар битирувчиларини юқори маошли лавозимларга жалб этмоқчимиз. Ёш мутахассислар  бизнинг заводларимизда ажойиб карьера қуришлари мумкин бўлади.

Олдинлари, корхоналарда оилавий сулолалар анъанаси мавжуд эди: ёш мутахассислар заводга келар, бу ерда кўп йиллар, баъзан бутун умр унумли меҳнат қилар ва ўз билими, тажрибасини фарзандларига ўргатар эди. Карьеримизнинг лойиҳавий қуввати 40 йилдан ортиқ муддатга мўлжалланган – аминманки, бу вақт давомида биз кимё тармоғи ривожи учун катта ҳисса қўшишга қодир бўлган бир нечта авлодни вояга етказишга улгурамиз», — дейди Ferkensco Management Limited компаниясининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Тимур Жўраев.

САМДУ вакили фикри:

«Олийгоҳимизни ҳар йили ўнлаб мутахассислар битириб чиқади. Улар ўз мутахассислиги бўйича ишга жойлашиш борасида муаммоларга дуч келадилар. Ишлаб чиқариш компаниялари билан ҳамкорлигимиз малакали маҳаллий мутахассисларни мамлакатда тутиб қолиш ва уларга унумли фаолият юритишлари учун шароит яратиш имконини беради. Ferkensco ваколатхонаси билан эришган келишувимиз – бу ватанимиз саноати ривожи йўлидаги муҳим қадамдир», — дейди СамДУ ўқув ишлари бўйича проректори Аҳмаджон Солиев.

«Ferkensco каби компаниялар билан ҳамкорлик тўғрисида келишувга эришиш – бу нафақат бўлажак битирувчилар ва мутахассислар ҳаётидаги муҳим босқич ҳисобланади, балки мамлакатдаги олий таълим тизими ривожи учун ҳам хизмат қилади. Таълим дастури устида айни пайтда фаолиятда бўлган технологлар билан биргаликда ишлаш дастурни фаоллаштириш ҳамда уни амалиёт машғулотлари билан янада тўлдириш имконини беради, бу эса, ўз навбатида, олийгоҳларни битказиб чиқаётган ёш кадрларнинг малакавий даражаси юқори бўлишини таъминлайди», — дейди НДТИ халқаро муносабатлар бўйича проректориБахтиёр Мардонов.

Компания тўғрисида

Ferkensco Management Limited Ўзбекистонда – Ўзбекистонда тўртта корхона: фосфорли рудани қазиб олиш бўйича NEOFOS карьери, Navoi Minerals бойитиш фабрикаси, «Самакарқандкимё» АЖ базасида MAP ва NPK тоифа ўғитларни ишлаб чиқариш, шунингдек Янгиер шаҳрида аммиак ва карбамид ишлаб чиқариш бўйича корхоналарини ишга тушириш бўйича лойиҳаларни амалга ошираётган инвестицион компания.

Лойиҳалар дунёда қўлланилаётган энг илғор технологиялар ва ечимлардан фойдаланган ҳолда амалга оширилади. Янги ишлаб чиқаришларда Ўзбекистон ва Европа қонунчилигида табиат муҳофазаси бўйича назарда тутилган барча меъёрларга қатъий тарзда амал қилинади.

Корхоналарда ишлаб чиқариш ва технологияларни автоматик бошқариш бўйича энг замонавий тизимлар жорий этилиб, бу хавфли ишлаб чиқариш қурилмаларига хизмат кўрсатувчи ходимларни максимал даражада ҳимоялаш имконини беради.

Ferkensco корхонасига ишга жойлашиш бўйича саволлар билан мурожаат қилиш учун манзил: https://t.me/jobfml 

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Сўнгги 9 ойда метро қанча йўловчига хизмат кўрсатган?

Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2024 йилнинг январь-сентябрь ойларида Тошкент метрополитенида жами 190,1 млн нафар йўловчи ташилган.  Ушбу кўрсаткич 2023 йилнинг...

Больше похожих статей

×