Музейлар ҳамма замонларда улкан таммуддунлар ҳақида жамоатчиликда тасаввур уйғотиш билан бирга тарихдан жонли дарак бериши билан аҳамият касб этган. Бу борада катта тажрибага эга бўлган Россиялик музейшунослар иш фаолияти ўзига хосдир.
Россия Федерациясидаги жуда ҳам узоқ тарих намуналарини ўзида жамлаган, жаҳонга донғи кетган музейлар буни яққол исботлайди. Россия федерацияси Маданият вазирлиги Давлат Марказий кино музейи вакилларининг мамлакатимизга ташрифи доирасида Ўзбекистонлик музейшуносшунослар билан ҳамкорлик доирасида сўз борди. ROAD-SOW Россия музейлари тақдимот сессияси тадбирида Россиядаги турли экспонатларга бой музейлар етакчи мутахассислари ва раҳбарлари икки мамлакат ўртасидаги музейшунослик ишларини такомиллаллаштириш тўғрисида тўхталиб ўтдилар.
Тақдимот маросимида Россиядаги галареялар ва санъат музейлари, машҳур Третьяков галареяси яна бир қанча маданият марказлари ҳақида иштирокчиларга видоеослайдлар намойиш этилди.
Ўзбекистонда ҳам Иккинчи жаҳон уруши хотираларидан дарак берувчи бой экспонатларни ўзида жамлаган “Шон-шараф музейи” нисбатан янги музейдир. Анжуман иштирокчилари Ўзбекистонда ҳам биргина иккинчи жаҳон уруши билан боғлиқ экспонатларни жамлаган ушбу музейнинг барпо этилиши, машаққатли йилларда минглаб бошқа миллат вакилларига нон, туз берган юртимиз жамоатчилигига ҳурмат ва эҳтиром билан сўз юритдилар.
Игорь Савицкий нафақат Россия, балки жаҳон халқларига таниш ва ҳурматли сиймо,- дейди Нукус шаҳридаги Игорь Савицкий номидаги музей директори Тигран Константинович Мкртичев. Анжуман доирасида Россиялик ҳамкасблар билан музейшунослик билан боғлиқ кўп фикрлар тилга олинди, келгусида амалга оширилажак вазифалар тўғрисида тўхталиб ўтилди.
Айни вақтда Ўзбекистонда 36 музей ва уларнинг филиаллари фаолият олиб боримоқда. Уларда янги музейшунослар авлоди вояга етаяпти,тадқиқотчиларимиз соҳага доир янги ишланишларга интилаяпти. Демакки, узоқ ва бой тарихимиздан кўз-кўз қилувчи музейларимиз хорижлик меҳмонларимизни доимо ром этаверади.
Каршиев Ўлжабой
Солиева Амалия