27.4 C
Узбекистан
Суббота, 10 мая, 2025

Уйларнинг бир квадрат метрини 4 миллион сўмдан оширмаслик вазифаси қўйилди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,540участниковПодписаться
- Advertisement -

Бугун, 3 март куни президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтказилган видеоселектор йиғилишида давлат раҳбари энг катта масала – бу уй-жойларнинг нархини адолатли шакллантириш эканлигини, бугунги нарх-наводан одамлар рози эмаслигини ва бу борада ҳокимлар масаланинг ичига кирмагани ҳақида тўхталиб ўтди.

–  Шунинг учун, вилоят ва туман ҳокимлари бир квадрат метр уй нархини 4 миллион сўмдан оширмаслик учун барча зарур чораларни кўриши керак.

Бунда ҳар бир туман, шаҳар ва вилоят ҳокими ўз ҳудудидаги қурилиш ичига кириб, қайси қурилиш материалларини арзонроқ ва яқинроқдан олиш мумкин, цемент ва металл нархини қандай пасайтирса бўлади, деган саволларнинг жавобини топиши керак.

Ҳозирги қурилиш таннархида темирбетон ишлари – 32 фоиз, бўёқ ва безатиш – 28 фоиз, ободонлаштириш – 8 фоиз, электромонтаж ишлари 5 фоизни ташкил этади. Мисол учун, «бетонний узел» қўйиб, қурилиш учун бетонни арзон ва сифатли таъминлаш, базальт изоляцияси, газобетон блокларини жойларда ишлаб чиқариш орқали таннархни камайтириш бўйича қайси ҳоким бош қотиряпти?
 – деди Шавкат Мирзиёев.

Шунингдек, давлат раҳбари бу борада тегишли идора ва ташкилотлар раҳбарларига топшириқлар берди.

–  Ҳар бир вилоят, туман ва шаҳар ҳокими икки ҳафта муддатда ўз ҳудудида қурувчилар, қурилиш материаллари ишлаб чиқарувчилар, банкларни йиғиб, аниқ калькуляцияларни ишлаб чиқиши керак. «Ўзстандарт» агентлиги бир ой муддатда жойларга чиқиб, ҳар бир ҳудудда газобетон ишлаб чиқарувчиларни стандартларга ўргатиб, маҳсулотларини сертификатлаш дастурини амалга оширади«, — деди давлат раҳбари.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ўзбекистонда ушланган Тожикистоннинг собиқ ҳокими қамалди

Тожикистоннинг Сўғд вилоятига қарашли Конибодом шаҳрининг собиқ ҳокими Абдусалом Тўхтасунзода пора олиш ва фирибгарлик айбловлари билан 12 йилга озодликдан...

Больше похожих статей

×