10.1 C
Узбекистан
Воскресенье, 24 ноября, 2024

“Юртингизда ислоҳотларга бўлган ишонч тугади” — Н. Малюга, Ўзбекистондаги Америка корхонаси асосчиси

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,060участниковПодписаться
- Advertisement -

Н.Малюга: «Эҳтимол, “Ўзбекистонда хорижий инвесторларга нисбатан ҳам маҳаллий инвесторлар каби ҳурмат ва қонунларга биноан муносабатда бўлиниши керак” деган қоида фақатгина бизга келганда истисъно  бўлгандир».

Глобаллашув шароитида хорижий сармояларни жалб қилиш, қўшма корхоналар очиш, миллий иқтисодиётнинг турли соҳалари учун энг янги ускуна ва товарларни ишлаб чиқариш ва қайта ишлаш олдинга силжиш учун асосдир. Ўзбекистонда, ҳеч бўлмаганда раҳбариятдагилар қулай инвестиция муҳити муҳимлигини яхши тушунишади.

Шунинг учун ҳам давлат нафақат инвесторларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилишни қонуний равишда кафолатлайди, балки уларга бир қатор имтиёзлар ва преференсиялар беради.

Бунга мисоллар: солиқни қисмларга бўлиб тўлаш механизмлари, давлат томонидан инфратузилмани яратиш харажатларини қисман қоплаш, янги технологик ускуналарни сотиб олиш, янги объектларни қуриш ва модернизация қилиш учун даромад солиғини камайтириш амалиёти.

Давлат органи (мансабдор шахс) томонидан ноқонуний маъмурий ҳужжатларни қабул қилиниши натижасида чет эллик инвесторлар билан юзага келадиган зарарлар давлат томонидан қопланади, кейинчалик айбдор шахсдан регресс тартибида ундирилади. Тўғри, ҳақиқий ҳаётда ҳар доим ҳам бу қадар силлиқ кечмайди…

Мисоллар тариқасида келтирадиган бўлсак, тўрт йилдан буён Американинг «Altromark» МЧЖ Хорижий корхонаси (ХК) қонунчилик меъёрларида зиддиятларга дуч келмоқда.

Таъсисчилар ва корхона раҳбарияти кимларга ва қаерларга очиқ хат билан мурожаат қилмади дейсиз: давлат раҳбарига, Тошкент шаҳар ҳокимига, шунингдек, давлат раҳбарининг эътиборини жалб қилиш мақсадида, nuz.uz сайтида турли даражадаги мансабдор шахслар томонидан очиқдан-очиқ қонун бузилиши фактлари тўғрисидаги материалларни кенг жамоатчиликка эълон қилишди.

Бу мақолани ўқиётганлар сўраши мумкин, нега биз яна «Altromark» МЧЖ ХК га эътибор қаратмоқдамиз? Бу ҳолатда Ш.М.Мирзиёевнинг қуйидаги сўзларини эслаш мақсадга мувофиқ: «Халқ давлат идораларига эмас, давлат идоралари халққа хизмат қилиши керак».

«Altromark» МЧЖ хорижий корхонасининг қисқача тарихи.

Метрополитен қурилишидан олдинги корхона ҳудуди.

Яшнобод туманида ер усти метро линиясини қурилиши вақтида «Altromark» МЧЖ ХК нинг ҳудуди бузиб ташланди. Корхона раҳбарияти мамлакат раҳбарининг Тошкент инфратузилмасини ривожлантириш ташаббусига хайрихоҳлик билдирди.

Йўл остига янги канализация коллектори ётқизилган завод бинолари орқали ўтадиган йўл ва метро тасвирланган батафсил режа.

Ҳокимлик томонидан кўчириш шарти сифатида ишлаб чиқаришни бошлаш учун янги жой ажратиш ва тегишли товон пули тўлаш ваъда қилинган эди. Корхона товон пули олишига умид қилиб, 150 нафар ишлаб чиқарувчига мўлжалланган, йиллик даромади камида 1 миллион доллар бўлган экспортга йўналтирилган маҳсулот ишлаб чиқариш мақсадида янги ишлаб чиқариш қувватини ишга туширишга тайёрланишди.

Агар ҳукумат амалдорлари қонунга риоя қилсалар, завод энг янги юқори технологик ускуналарни ишлаб чиқаришни бошлаши мумкин эди. Аксинча, 2018-йил феврал ойидан буён «Altromark» МЧЖ ХК раҳбарияти ва муассислари турли хил идораларга мансабдор шахсларнинг ноқонуний ва баъзан жиноий ҳаракатлари устидан шикоят билан мурожаат қилишганини қандай изоҳлаш мумкин.

Нима содир бўлгани

Дастлаб, шаҳар маъмуриятидагилар товон тўлашдан бош тортишди: «Сиз ҳамма нарсани ўзингиз бузишингиз керак, акс ҳолда биз огоҳлантиришсиз бузамиз ва сизнинг корхонангиз учун давлат товон пули тўламайди».

Шундан сўнг, «Ҳисоб ва бизнес баҳолаш» мутахассислари томонидан баҳо берилди; улар 23 миллиард сўм миқдорида экскаватор остига ўтиши керак бўлган мол-мулкни, шунингдек, олиб қўйилган майдонга ўхшаш ажратилиши керак бўлган майдонни ва йўқотилган фойдани жуда паст кўрсаткичларда ҳисоблашди.

«Altromark» МЧЖ ХК муассислари эса ушбу товон пулига рози бўлишмади. Чунки, мутахассислар қарийб уч йил ишламай қолганлик учун кўрилган зарарлар ва йўқотилган фойдани, шунингдек, валюта курслари фарқи туфайли юзага келган сезиларли йўқотишларни ҳисобга олишни унутиб қўйишди. Шунга қарамай, 18 миллиард сўм миқдоридаги маблағ тегишли келишувларсиз хорижий корхонага ўтказиб берилди! Бундай ғалати ҳақиқатни ким тушунтириб бера олади? Балки суд ва прокуратурадир?

Ҳозирда корхона маъмурияти кўплаб жойларда рад жавобларига дуч келишмоқда, шу жумладан, Президент ташаббуси билан ташкил этилган халқ қабулхоналарида ҳам муаммонинг моҳиятини аниқлашга уриниш ўрнига судга ҳавола қилинмоқда. Расмий даражадаги мамлакат раҳбариятига қилинган мурожаатларга эътибор берилмаслиги ажабланарли эмасми?!

Чет эллик инвесторнинг саволлари ҳақли: Президент нутқлари кимларга қаратилган? Агар улар ишламаса, бизнесни ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш тўғрисидаги Фармонлар кимга керак? Нима мақсадда пойтахт ҳокимлиги кимнингдир манфаатларини кўзлаб қонунни бузмоқда ва бу билан корхонани йўқ қилмоқчи?

Мамлакатимизда суд орқали адолатга эришиш мумкинми? «Altromark» МЧЖ ХК да давлат суд тизими билан боғлиқ кўплаб саволлар юзага келган.

Ж.Ортиқхўжаев ва Х.Тиллашайхов «Altromark» МЧЖ ХК раҳбарияти билан музокаралар давомида эришилган келишувларни бузишган.
Ҳокимлик шартномани бузган ҳолда ўз қўли билан корхонани ер участкасиз қолдириш, барча зарарларни қопламайдиган суммани тўлаш тўғрисида қарор қабул қилган.

Ҳокимликнинг схемаси, корхона чегаралари сариқ ранг билан, метро, йўл ва канализация тизимини қуриш учун эгаллаб олинган ҳудуд қизил ранг билан белгиланган. Қолганлари, ҳокимнинг ваъдасига биноан, “Altromark” МЧЖ ХК қошидаги кадастр хизмати томонидан расмийлаштирилиши керак эди.

Бу ҳам етмагандек, Тошкент шаҳар ҳокимлиги шаҳар мансабдорларининг ноқонуний ҳаракатларидан азият чекаётган корхонага нисбатан суд ишини қўзғатди.

Биринчи инстанция судлари юқорида кўрсатилган мансабдор шахсларнинг фирибгарлиги ва қонунни бузиш фактларини ҳисобга олмасдан, «Altromark» МЧЖ ХК нинг фойдасига хизмат қилмайдиган қарорларни қабул қилишди.

ХК маъмурияти қарорлар устидан шикоят қилишга мажбур бўлди ва суд жараёнида иштирок этаётган корхона уч йил давомида фақатгина зарар кўрди.

Инвесторнинг зарарини ким қоплайди? Хорижий корхона ўз манфаатларини яна қанча вақт ҳимоя қилиши кераклиги эса номаълум.

Энг юқори даражада турувчи хорижий инвесторларни қўллаб-қувватлаш ўрнига, маҳаллий мансабдор шахслар ва Тошкент шаҳар ҳокими Ж.Ортиқхўжаев ишбилармонларни суд бюросига жалб қилишди ва бунинг натижасида юқори малакали кадрлар йўқотилди, мамлакат учун зарур бўлган маҳсулотларни ишлаб чиқариш ишлари тўхтаб қолди.

Энг ачинарлиси, инвесторларнинг ҳуқуқлари ҳимоя қилиниши ўрнига эътибордан четда қолдирилганлиги ва бунинг натижасида Ўзбекистонга бўлган ишончнинг йўқотилганлигидир.

Ўқувчиларга эслатиб ўтамизки, қонунчилик ҳужжатларига кўра, олиб қўйилган ер участкасидаги кўчмас мулкнинг бозордаги нарх бўйича зарари дастлабки ва тўлиқ қопланилишига эришилмагунча бузишга йўл қўйилмайди ва агар мулкдор хусусий мулк ҳуқуқининг бекор қилинишига олиб келадиган қарорга рози бўлмаса, низо суд томонидан ҳал қилинмагунча уни амалга ошириш мумкин эмас.

Метрополитеннинг қурилиши эса низоларни ҳал қилмасдан ва томонлар ўртасида шартнома имзоланмасдан бошланди.

Қонунга биноан, бузиш ташаббускори ва мулкдор ўртасида бузиш билан боғлиқ барча йўқотишларни ва зарарларни ҳисобга олган ҳолда Шартнома имзоланиши ва олинган ер ўрнига бошқа бир ер участкаси берилиши керак. Шунингдек, шартнома нотариал тасдиқланган бўлиши лозим.

Аслида эса, “Altromark” МЧЖ ХК билан бундай бўлмади. Завод ҳудудидан ўтувчи метро линияси аллақачон қурилиб фойдаланишга топширилган! Ҳокимият мутасаддиларидан садо йўқ, худди адолатли ва қонуний судга умид йўқлиги каби.

Асоссиз бўлмаслиги учун, «Altromark» МЧЖ ХК билан қандай қонун бузилишлари содир бўлганлигини келтириб ўтамиз:

  1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 1 августдаги №УП-5495-сон Фармони;
  2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 16 ноябрдаги №911-сонли қарори;
  3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 29 майдаги №97-сонли қарори.

Тошкент шаҳар ҳокими Ж.Ортиқхўжаевнинг қарорлари билан ушбу меъёрий ҳужжатлар ўз хоҳишига кўра тушунилди. Пойтахт ҳокими томонидан қонунни қўпол равишда бузилганлиги ҳолатлари билан боғлиқ фактлар эса  мамлакат раҳбариятига етиб бормайди.

Пойтахт ҳокими ўз ҳаракатлари билан чет эллик ҳамкорларнинг Ўзбекистонда бизнес юритишга бўлган ишончини пасайтираверади, ички ва ташқи бозорда талабга жавоб берадиган маҳсулотларни чиқариш ўрнига «Altromark» ХК нинг суд жараёнлари давом этаверади – бу эса Ўзбекистонда бизнес бошлашни режалаштираётган барча чет элликлар учун яхшигина сабоқ ва бу ҳақида қайта ўйлаб кўришлари учун арзирли сабаб бўлади.

nuz.uz таҳририяти

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ўзбекистондаги ислоҳотлар таҳлили ва 2030 йилга мўлжалланган стратегик мақсадлар

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази директори Обид Хакимов Тошкентда бўлиб ўтган халқаро конференцияда Ўзбекистонда сўнгги беш йилда амалга оширилган...

Больше похожих статей

×