31.3 C
Узбекистан
Понедельник, 17 июня, 2024

Ўзбекистонда «БМТ-аёллар» тузилмасининг ваколатхонаси очилади

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
6,430участниковПодписаться
- Advertisement -

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 14 май куни Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котибининг ўринбосари, «БМТ-аёллар» тузилмаси ижрочи директори Сима Сами Бахус бошчилигидаги делегацияни қабул қилди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар қилди.

БМТ делегацияси шу кунларда Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтган Осиё хотин-қизлар форуми доирасида мамлакатимизда бўлиб турибди.

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг гендер тенглик масалалари бўйича етакчи институти раҳбари Президентимизга Бош котиб Антониу Гутерришнинг самимий саломи ва энг эзгу тилакларини етказди.

Ўзбекистонда хотин-қизларнинг мавқеини тубдан яхшилаш ва жамиятдаги мақомини оширишга қаратилган самарали ислоҳотларга юксак баҳо берилди.

Учрашувда мамлакатимизнинг «БМТ-аёллар» тузилмаси билан конструктив ҳамкорлигини янада ривожлантириш масалалари кўриб чиқилди.

Таъкидлаш жоизки, Ўзбекистон хотин-қизлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва манфаатларини илгари суриш соҳасидаги барча асосий халқаро конвенцияларга қўшилган, БМТнинг тегишли комиссияси ишида фаол иштирок этмоқда.

Осиё хотин-қизлари форумининг самарали якунлари юқори баҳоланди. Ушбу форумни Осиё минтақасида аёллар ҳуқуқларини кенгайтириш масалалари бўйича доимий мулоқот платформасига айлантириш муҳимлиги таъкидланди.

Ўзаро ҳамкорлик бўйича, шу жумладан минтақавий даражадаги аниқ лойиҳа ва дастурларни ўз ичига олган ўрта муддатли истиқболга мўлжалланган дастурни қабул қилиш зарурлиги қайд этилди.

«БМТ-аёллар» тузилмасининг мамлакатимизда ваколатхонасини очиш масаласи қўллаб-қувватланди.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Президент Ўзбекистон халқини Қурбон ҳайити билан табриклади 

Президент Ўзбекистон халқини Қурбон ҳайити билан табриклади.  Муҳтарам ватандошлар! Сиз, азизларни, бутун халқимизни тинчлик, меҳр-оқибат ва ҳамжиҳатлик фазилатларидан тобора обод ва...

Больше похожих статей

×