35.4 C
Узбекистан
Суббота, 21 июня, 2025

Қозоғистон ва Ўзбекистон иттифоқчилик муносабатлари тўғрисидаги шартномани ратификация қилинди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,640участниковПодписаться
- Advertisement -

Бугун Қозоғистон парламент ялпи мажлисида “Қозоғистон Республикаси ва Ўзбекистон Республикаси ўртасидаги иттифоқчилик муносабатлари тўғрисидаги шартномани ратификация қилиш тўғрисида”ги қонунни қабул қилди.

Шартнома давлат раҳбарлари бошчилигида ташқи сиёсат, хавфсизлик ва трансчегаравий сувлар масалаларини белгиловчи Олий давлатлараро кенгашни ташкил этишни назарда тутади.

– Битим сиёсий, савдо-иқтисодий, транспорт, энергетика, маданий-гуманитар соҳаларда ҳамкорликни кенгайтиришни назарда тутади. Бундан ташқари, мазкур ҳужжат икки давлат парламентлари, сиёсий партиялари ва жамоат ташкилотлари ўртасидаги алоқаларни мустаҳкамлашга хизмат қилади. Ўзбекистон томони 2023 йил 1 декабрда шартнома ратификация қилинганини маълум қилди”, — деди Ташқи ишлар вазири вазифасини бажарувчи Қайрат Умаров.

Битим икки давлат раҳбарлари томонидан 2022 йил декабрь ойида Президент Қосим-Жомарт Токаевнинг Ўзбекистонга ташрифи чоғида имзоланган эди. Кейин Токаев келишувни “тарихий аҳамиятга эга ҳужжат” деб атади.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Картошкачилик техникалари импорт божидан озод этилади

Йил бошидан бери Қашқадарёда мева-сабзавот экспорти 2 карра ошиб, 62 миллион долларга етган. Бу ҳақда Президент Шавкат Мирзиёев раислигида...

Больше похожих статей

×