15.1 C
Узбекистан
Суббота, 13 апреля, 2024

Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасида яна бир ўтказиш пункти очиляпти

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
6,230участниковПодписаться
- Advertisement -

Наманган вилоятида Ўзбекистонни қўшни Қирғизистон билан боғловчи «Учқўрғон — Маданият» йўлининг 10-километрида жойлашган Учқўрғон чегара божхона пости қурилмоқда. Бу ҳақда Наманган вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати хабар бермоқда. 

Қайд этилишича, худди шундай лойиҳа Қирғизистон Республикаси Навкент тумани Қизилтуу қишлоғи «Кенгсай» божхона постида ҳам амалга оширилмоқда. 

Ўзбекистон-Қирғизистон Республикалари чегарасида жойлашган «Учқўрғон» ва «Кенгсай» чегара божхона постлари шу йили фойдаланишга топширилиши режалаштирилган.

«Мазкур божхона чегара постининг очилиши вилоятимиз ва Учқўрғон тумани аҳолиси учун катта қулайликлар яратади. Шу ўринда вилоят, туман иқтисодиётида муҳим аҳамиятга эга бўлади. Логистика, хизмат кўрсатиш соҳалари ривожланади. Амалга оширилаётган ишлар ўзаро муносабатлар, дўстлик ришталари ва ҳар томонлама ҳамкорликни янада мустаҳкамлашга хизмат қилади», – дейилади хабарида.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ташқи ишлар вазири бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси Беларусь Президенти томонидан қабул қилинди

Илк расмий ташриф билан Минскда бўлиб турган Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидовни Беларусь Президенти Александр Лукашенко қабул...

Больше похожих статей

×