17.3 C
Узбекистан
Вторник, 22 апреля, 2025

Баку шаҳрида  Ўзбекистон — Озарбайжон ҳамкорлиги доирасида ННТни қўллаб-қувватлаш бўйича меморандум имзоланди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,450участниковПодписаться
- Advertisement -

Аввал хабар берганимиздек,Ўзбекистон делегация аъзолари шу кунларда Озарбайжон давлатида нодавлат ташкилотлар ҳамда оммавий ахборот воситалари фаолиятини давлат томонидан қўллаб- қувватланиши борасида тажриба алмашмоқда. 

28 ноябрь куни Озарбайжон Республикаси Администрацияси ҳузуридаги Нодавлат ташкилотларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш агентлиги ва Ўзбекистон ННТМА ҳамда ННОларни қўллаб-қувватлаш жамоат фонди маблағларини бошқариш бўйича Парламент комиссияси ўртасида ҳамкорлик меморандимуми имзоланди. 

Бундан кўзланган мақсад — икки давлат аҳолиси учун ижтимоий аҳамиятга эга, шунингдек, ижтимоий фойдали келишувларни амалга ошириш ва мамлакатларда ижтимоий-иқтисодий ҳамда ижтимоий- сиёсий ҳаётнинг муайян масалаларини ҳал этишда ННТларнинг ролини оширишдан иборат.

Меморандум имзолаш маросимидан сўнг икки томон  вакиллари иштирокида ўтказилган давра суҳбатида келгусидаги ҳамкорлик чора-тадбирлари муҳокама қилинди. Савол-жавоб тарзида ўзаро тажриба алмашилди.

30 ноябрга қадар давом этадиган ташриф кун тартибидан Озарбайжоннинг кўплаб ҳукумат ва нодавлат ташкилотлари фаолияти билан яқиндан танишиш, турли форматдаги учрашувлар ўрин олган.

МАНБА: Darakchi.uz

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Президент Осиё кубоги ғолибларини «Келажак бунёдкори» медали билан мукофотлади

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони Ўзининг ёрқин истеъдоди ва профессионал маҳорати, улкан азму шижоати ҳамда мустаҳкам иродасини намоён этиб, Саудия Арабистонида...

Больше похожих статей

×