2.8 C
Узбекистан
Четверг, 29 февраля, 2024

Жиззахда Ўзбекистон -Россия қўшма корхонаси иш бошлади

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
6,120участниковПодписаться
- Advertisement -

Жиззах вилояти Шароф Рашидов туманида бунёд этилган “BMB-NRC Agrologistics” агрологистика маркази Ўзбекистон -Россия ҳамкорлигидаги энг йирик лойиҳалардан бири ҳисобланади. Бугун, мазкур корхонанинг биринчи босқичи ишга туширилди.

40 гектар ҳудудни ўз ичига олган марказ қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини саралаш, калибрлаш, қайта ишлаш, қадоқлаш ва сақлаш каби хизматларни ўз ичига олади.

Очилиш маросимида Савдо-саноат палатаси раисининг биринчи ўринбосари Ислом Жасимов иштирок этди.

Тадбир давомида, қишлоқ хўжалиги йўналишидаги 150 дан ортиқ йирик корхона вакиллари томонидан ҳудудларнинг экспорт салоҳиятини намойиш этувчи кўргазма ташкил этилди. Экспозицияларни кўздан кечириш чоғида экспортёрлар ва импортёрлар ўртасида амалий мулоқотлар бўлиб ўтди.

Умумий лойиҳа қиймати 709,71 миллиард сўмни ташкил этган комплекс қурилиши уч босқичли модуль кўринишида амалга оширилиши режалаштирилган бўлиб, лойиҳа тўлиқ ишга туширилгач 810,0 минг тонна қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини экспорт қилиш имконини беради.

Энг муҳими, ҳозирнинг ўзидаёқ 180 нафар доимий, 400 нафардан зиёд мавсумий иш ўринлари яратила бошлаган. Мажмуа тўлиқ қувватда ишга туширилгач, 1 410 нафар доимий, 1 500 га яқин мавсумий иш ўринлари яратилади.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Келгуси куз-қиш мавсумига тайёргарликни ҳозирдан бошлаш керак — Шавкат Мирзиёев

Электр истеъмоли юқори бўлган қишлоқ ва сув хўжалиги, ичимлик суви таъминоти корхоналарида “яшил энергия” қувватларини кўпайтириш бўйича ишларни жадаллаштириш...

Больше похожих статей

×