12.6 C
Узбекистан
Понедельник, 4 декабря, 2023

ОБ-ҲАВО МАЪЛУМОТИ: 7 декабрь куни Фарғона водийси ва тоғли ҳудудларда қор ёғиши кутилмоқда

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
5,890участниковПодписаться
- Advertisement -

Республика Гидрометеорология марказининг хабар беришича, 7 декабрь куни Тошкентда ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин. Йўлларда яхмалак юзага келади. Шимоли-шарқдан секундига 3-8 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 3-5, кундузи 0-2 даража совуқ бўлади.
Қорақалпоғистон Республикасида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Айрим жойларда туман тушиши мумкин. Шимоли-шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 12-17, баъзи жойларда 20 даражагача, кундузи 4-9 даража совуқ бўлади.
Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Айрим жойларда туман тушиши мумкин. Шимоли-шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 12-17, кундузи 2-7 даража совуқ бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Баъзи жойларда туман тушиши мумкин. Шимоли-шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 5-10, кундузи 0-5, Навоий вилояти шимолида кечаси 12-17, кундузи 2-8 даража совуқ бўлади.
Тошкент, Жиззах, Сирдарё ва Самарқанд вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Баъзи жойларда туман тушиши мумкин. Йўлларда яхмалак юзага келади. Шимоли-шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 3-8, айрим жойларда 10 даражагача совуқ, кундузи 3 даража совуқ, 2 даража илиқ бўлади.
Қашқадарё вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Баъзи жойларда туман тушиши мумкин. Айрим жойларда йўлларда яхмалак юзага келади. Шимоли-шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 2-7 даража совуқ, кундузи 0-5 даража илиқ бўлади.
Сурхондарё вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Баъзи жойларда туман тушиши мумкин. Айрим жойларда йўлларда яхмалак юзага келади. Шимоли-шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 0-5 даража совуқ, кундузи 3-8 даража илиқ бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда қор ёғиб, туман тушиши мумкин. Йўлларда яхмалак юзага келади. Шимоли-шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 3-8 даража совуқ, кундузи 2 даража совуқ, 3 даража илиқ бўлади.
Республикамизнинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан қор ёғиб, туман тушади. Қор кўчиши хавфи бор. Айрим жойларда йўлларда яхмалак юзага келади. Шимоли-шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 9-14, кундузи 2-7 даража совуқ бўлади.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

«Самарқанд — Тошкент — Самарқанд» йўналишида қўшимча йўловчи поездлар ҳаракати йўлга қўйилди

Йўловчиларга қулайлик яратиш мақсадида 2023 йилнинг 8-9 декабрь кунлари 767/768-сонли ва 10 декабрь куни 775/776-сонли «Самарқанд — Тошкент —...

Больше похожих статей

×