13.4 C
Узбекистан
Четверг, 28 марта, 2024

Ипакчилик ва ипак ишлаб чиқариш анъанаси ҳамда Насриддин Афанди ҳақидаги латифалар UNESCO рўйхатига киритилди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
6,180участниковПодписаться
- Advertisement -

Туризм ва маданий мерос вазирлигининг маълум қилишича, 28 ноябрдан 3 декабргача Марокашнинг Работ шаҳрида бўлиб ўтадиган номоддий маданий меросни муҳофаза қилиш бўйича ҳукуматлараро қўмитанинг (MKMKN) 17-сессияси доирасида Ўзбекистоннинг ипакчилик ва ипак ишлаб чиқариш анъанаси ва Насриддин Афанди ҳақидаги латифалар UNESCOнинг номоддий маданий мероси рўйхатига киритилган.
Ушбу номинация Озарбайжон, Афғонистон, Эрон, Тожикистон, Туркманистон, Туркия ва Ўзбекистон билан биргаликда тақдим этилган. Қўмитанинг баҳолаш комиссияси номзодлик ҳужжатларини тайёрлашда иштирок этган давлатларнинг биргаликдаги ишларини юқори баҳолаган ва уларни вакиллик рўйхатига киритиш учун барча мезонларга жавоб беришини таъкидлаган.

Айтиш жоизки, Ўзбекистоннинг моддий маданий мероси намуналаридан ушбу рўйхатга киритилганларининг умумий сони 11 тага етди. Илгари ушбу рўйхатга «бахшичилик санъати», «лазги», «палов», «аския», «миллий миниатюра», «Наврўз», «Шашмақом» ва бошқалар киритилган эди.

Марғилоннинг анъанавий атлас ва адрас ишлаб чиқариш технологияларини сақлаш бўйича ҳунармандчиликни ривожлантириш маркази номоддий маданий меросни сақлаш бўйича мукаммаллик реестрига киритилган.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ўзбекистон Президенти Хитой билан ҳудудлараро ҳамкорликни ривожлантириш учун кенг имкониятлар борлигини қайд этди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 28 март куни Хитой Халқ Республикасининг Шинжон-Уйғур автоном райони Халқ ҳукумати раиси Эркин Тунияз...

Больше похожих статей

×