29.6 C
Узбекистан
Пятница, 19 апреля, 2024

Гисмат Гoзалов: Самарқанд саммити туркий давлатларнинг янада чуқур интеграциялашув жараёнини бошлаб берди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
6,240участниковПодписаться
- Advertisement -

ТДТ Самарқанд саммити якунларига бағишланган онлайн конференция иштирокчиларига мурожаат қилар экан, ТДТ Бош котиби ўринбосари Гисмат Гўзалов туркий цивилизация пойтахти Самарқандда ўтказилган саммит ушбу уюшманинг ўзгаришидаги тарихий бурилиш нуқталаридан бирига айланганини таъкидлади.

Унинг сўзларига кўра, мазкур тадбир туркий давлатларнинг янада чуқур интеграциялашув жараёнини бошлаб берди, шунингдек, Ўзбекистоннинг ТДТга раислигига муҳим туртки берди.

Гисмат Гўзалов таъкидлаганидек, ушбу муҳим сиёсий тадбир давомида Қўшма декларация қабул қилинди ва Ташкилотнинг иқтисодиёт, транспорт ва институционализация соҳаларида қатор кўп томонлама ҳужжатлар имзоланди. ТДТ давлатлари минтақанинг бутун иқтисодий ва транзит салоҳиятидан фойдаланган ҳолда савдо алоқаларини чуқурлаштиришга эришишга интилмоқда.

  • Тарихий, тил, қардошлик ва маданий алоқалар ҳамда ноёб географик жойлашуви туфайли ТДТ макони Евроосиё қитъаси ва ундан ташқарида тинчлик, хавфсизлик ва барқарорликни таъминлашга ҳисса қўшадиган, сезиларли сиёсий ва иқтисодий фойда келтиришни ваъда қиладиган янги геосиёсий воқеликка айланмоқда. — сўзини якунлади ТДТ Бош котибининг ўринбосари.

Хорижлик мутахассислар иштирокидаги онлайн тадбир Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти ҳамда Марказий Осиё халқаро институти ҳамкорлигида ташкил этилди.

Унда Озарбайжон, Қозоғистон, Қирғизистон, Ўзбекистон, Туркия, Венгриянинг етакчи таҳлилий марказлари, шунингдек, Туркий давлатлар ташкилоти котибиятининг 20 дан ортиқ вакили иштирок этмоқда.

Қатнашчилар Туркий давлатлар ташкилоти Самарқанд саммитининг якуни, аҳамияти, анжуманда Президентимиз томонидан билдирилган муҳим ташаббусларни муҳокама қилишди.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Президентлар Ўзбекистоннинг Душанбедаги элчихонаси янги биносини тантанали равишда очдилар

Ўзбекистон Президентининг Тожикистонга давлат ташрифи доирасида мамлакатимизнинг Душанбе шаҳридаги элчихонаси янги биносининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди. Давлат раҳбарлари рамзий...

Больше похожих статей

×