19 C
Узбекистан
Четверг, 19 сентября, 2024

Дам олиш кунлари қандай об-ҳаво кутилмоқда

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
6,810участниковПодписаться
- Advertisement -

Бугун Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида қуруқ ва илиқ об-ҳаво сақланиб туради, фақат республиканинг шимолий ҳудудларига Шимолий Кавказ ҳудудларидан нам ва салқин ҳаво массаси кириб келиши кутилмоқда, Қорақалпоғистонда ва Хоразм вилоятида баъзи жойларда бироз ёғингарчилик бўлади. Ҳаво ҳарорати кундузи 10-15о илиқни, шимолда 3-8о илиқни ташкил этади. Қорақалпоғистонда, Хоразм, Бухоро, Навоий, Тошкент, Самарқанд, Сирдарё, Жиззах, Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларида баъзи жойларда шамол 17-22 м/с гача кучайиши кутилмоқда, айрим жойларда чанг тўзон кузатилади.

Эртага нам ва салқин ҳаво массасининг кириб келиши мамлакатимизнинг барча ҳудудларини қамраб олади. Республика бўйича баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлиши кутилмоқда, фақат шимолий ҳудудларда ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат кечаси ва кундузи 2-7о илиқни ташкил этади. Шунингдек, Қорақалпоғистонда ва Хоразм, Бухоро, Навоий, Тошкент, Самарқанд, Сирдарё, Жиззах, Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларида баъзи жойларда шамол 17-22 м/с гача кучайиши кутилмоқда, айрим жойларда чанг тўзон кузатилади.

Якшанба куни фақат Қорақалпоғистоннинг баъзи жойларида бироз қор ёғиши мумкин, қолган ҳудудларда ёғингарчилик кутилмайди. Ҳаво ҳарорати кечаси 2о совуқ-3о илиқни, кундуз куни 5-10о илиқни ташкил этади. Шимолда шамол 17-22 м/с гача кучайиши кутилмоқда, баъзи жойларда эса 25-28 м/с гача кучайиши мумкин.

Баъзи жойларга туман тушиши мумкин.

Эртага 12 февралда республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида ёмғир ва қор кўринишидаги ёғингарчилик, баъзи жойларда кучли бўлади. 1 февралдан 13 февралгача республиканинг тоғли ҳудудларида қор кўчиши хавфи бор!

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Тошкентдаги хонадонлардан бирида ёнғин чиқди

Тошкент шаҳар Учтепа туманида хонадонлардан бирида ёнғин содир бўлди. ФВБ ҳолат юзасидан маълумот берди. Билдирилишича, кеча, 18 сентябрь куни соат 15:09 да Тошкент шаҳри Учтепа тумани Тақачи кўчасида жойлашган шахсий хонадонда ёнғин содир бўлаётгани тўғрисида пойтахт ФВБга хабар келиб тушган. Ёнғин қутқарув экипажлари айтилган манзилга соат 15:14 да етиб борган, соат 15:42 да ёнғин қуршаб олиниб, соат 15:50 да ўчирилган. “Ёнғин оқибатида тан жароҳати олган ва вафот этган фуқаролар йўқ. Айни вақтда ҳодиса сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда”, дейилади хабарда. Эслатиб ўтамиз, 18 сентябрь куни тонгги соат 07:28 да Олмазор тумани Уста Ширин кўчасида жойлашган мебель ишлаб чиқариш корхонасида, соат 10:01 да Учтепа тумани Алмоний кўчасида жойлашган тикувчилик корхонасида ёнғин содир бўлган эди.

Больше похожих статей

×