Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Кўп туз истеъмол қилишнинг зарари
24-12-2019 22:11 0 597 Рейтинг1 Чоп этиш

Кўп туз истеъмол қилишнинг зарари

Кўп туз истеъмол қилишнинг зарари

Туз таом таъмини яхшилашдан ташқари инсон организми учун муҳим ҳамдир. Ош тузи таркибидаги асосий унсурлардан бири бўлган натрий қон айланиши ва босимини меъёрлаштиради, шунингдек, асаб толалари ва мускул тўқималари орасидаги сигнал алмашинувида ёрдам беради. Ош тузи таркибидаги иккинчи унсур бўлган хлор эса овқат ҳазм бўлишига ёрдамлашади деб хабар беради Dawo.uz нашри.

Бироқ кўп миқдорда истеъмол қилинган туз зарарлидир. Ярим фабрикатлар таркибида туз меъёридан ортиқ бўлади; ресторанларда овқат ширин бўлиши учун тузни кўп солишади. Шўр таомларнинг истеъмол қилиниши эса инсон организмига салбий таъсир кўрсатади.

Кўп туз истеъмол қилиш оқибатида танада кўп сув тўпланади. Бунинг сабаби эса қуйидагича: қондаги чиқиндиларни фильтрловчи буйраклар электролитларнинг (натрий ва калий) сувга нисбатан қатъий мувозанатини тутиб туради. Тузнинг организмга кўп миқдорда кириши натижасида буйраклар танада мос равишда кўпроқ сувни ушлашга мажбур бўлади. Организмда кўп миқдорда сув тўпланиши эса вена ва артерия томирларини кенгайтиришга сабаб бўлувчи кўпроқ қон айланишига, бу эса қон босимининг кўтарилишига олиб келади.

Биламизки, шўр овқат еганимиздан кейин чанқаймиз – организмимиз шу тарзда натрийнинг сувга бўлган нисбатини тиклашга уринади. Агар шўр таом истеъмол қилиб кўп сув ичаверсангиз, қон босимига дучор бўласиз. Агар кам сув ичсангиз — танангизнинг ўзи керакли миқдордаги сувни ҳужайралардан олади, бу эса тананинг сувсизланишига сабаб бўлади.

Тузни кўп истеъмол қиладиган кишилар ҳожатхонага тез-тез боришади. Бу эса ҳар сафар суяк ва тишларимиз мустаҳкамлигини таъминлайдиган кальцийнинг танамиздан чиқиб кетишини билдиради. Кальцийнинг танадан кўп миқдорда чиқиб кетиши остеопорозни келтириб чиқаради.

Айрим тадқиқотларда аниқланишича, тузни кўп миқдорда истеъмол қилиш ошқозон яраси ва ошқозон ракига ҳам олиб келиши мумкин экан.

Истеъмол қилаётган таомларингиздаги туз миқдорига эътибор беринг: ҳар ҳолда ўта шўр маҳсулотлардан воз кечиш фойдадан холи эмас
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
сколько будет три плюс три (ответ цифрой)
Жавоб:*