Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Нотиқлар Ейиши Шарт Эмас.
09-04-2018 12:40 0 428 Рейтинг1 Чоп этиш

Нотиқлар Ейиши Шарт Эмас.

Нотиқлар Ейиши Шарт Эмас.

Беҳи мевасининг шифобахшлиги қадим-қадимдан маълум. Унда жуда кўп пектин бирикмалари, фруктоза, глюкоза, калий тузлари, темир, кальций, фосфор ва мис бор. Айни куз пайтида пишиб етиладиган беҳининг бошқа фойдали хусусиятлари ҳақида маълумот берамиз.

Ҳар биримиз беҳининг фойдали хусусиятлари ҳақида билмоғимиз лозим. Беҳи мевасидан дамлама тайёрлаб ичиш камқонлиликда тавсия этилади. Уни тайёрлаш учун беҳи кичик бўлакларга бўлинади, идишга солиниб, устидан сув қуйиб юмшагунича қайнатилади, сиқиб олинган шарбатини дамлама шаклига келиб, қуюқлашгунча қайнатилади.

Беҳининг янги узилган меваси таркибида темир моддаси кўплигидан темир моддаси етишмаслигидан бўладиган камқонлиликнинг олдини олиш ҳамда уни даволашда, узоқ давом этган касалликлар, тана ҳарорати баландлигидан қийналганда истеъмол қилинади. Қадим-қадимдан таркиби пектин моддасига бой беҳи меваси ич кетиш билан боғлиқ ичак касалликларини даволашда истеъмол қилинишига сабаб бўлга

Абу Али ибн Сино ошқозон-меъда фаолияти бузилганида, унинг меваси шарбатини асал ва сирка қўшиб “ошқозонни қувватлантириш” ва “заиф жигар”ни даволаш мақсадида истеъмол қилишни тавсия этган. Шунингдек, беҳи юз терисини тиниқлаштирувчи яхши восита эканини таъкидлаган. Беҳи уруғини майдалаш мумкин эмас, чунки у майдаланганида амигдалин деб аталадиган зарарли модда ажралиб чиқишига сабаб бўлади. Бу модда беҳига аччиқ данак мазасини

Илгари табиблар бепуштликда беҳи шарбати билан даволашни тавсия этишган. Унга кўра, шарбат янги ой чиққанидан бошлаб йигирма кун давомида ҳар куни кечқурун бир ош қошиқдан ичилади. Беҳи барглари қайнатиб тиндирилган сув бронхиал астма хуружини енгиллатиш ва ҳатто тўхтатишга даво бўлади.

Буни тайёрлаш учун беҳининг 5 г. барги устига бир литр қайноқ сув қуйилади, 15 дақиқа паст оловда қайнатилади,баргларни сиқиб олиб ташланади. 2 ош қошиқдан кунига овқатланишдан олдин 3-4 маҳал ичилади. Бу қайнатмани музлатгичда 3 кунгача сақлаш мумкин. Ундан кўп вақт ўтса, эскириб, таъсири қолмайди.

Беҳининг уруғи ва баргларидан дамланган чой буйрак касалликларида пешоб ҳайдовчи воситадир. Беҳининг қуритилган баргларидан 1 ош қошиқ олинади, уруғидан ҳам шунча миқдор қўшилади, устидан 200 г. қайнаган сув қуйиб, паст оловда 5-6 дақиқа қайнатилади, тиндириб, докадан ўтказиб, таъбга кўра асал қўшилади. Кунига 3-4 маҳал 1 ош қошиқдан ичилади.

Беҳини пўсти арчиламасдан егани боис овоз пардаларига ҳам жуда зарарли. Чунки унинг туклари томоқни қичитиб, салбий таъсир қилиши мумкин. Шундай экан сиз азиз нотиқ касбида юрган барча суҳандонларга Ибн Сино бобомиз беҳини аустини артиб ташламасдан ейишни тавсия этмаганлар.
Ashab.uz да ҳам кузатиб боринг
Лобар Мирзо

журналист
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
сколько будет три плюс три (ответ цифрой)
Жавоб:*
Боглиш маколалар