Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Грижангиз борми?
26-03-2018 11:57 0 737 Рейтинг1 Чоп этиш

Грижангиз борми?

Грижангиз борми?

Лекин унинг борлиги соғлиғингизга эътиборсизлигингизни билдиради. Грижанинг пайдо бўлишининг асосий сабаби ҳаракатсизликдир. умуртқа поғоналари бир бири билан пайлар ёрдамида бириккан бўлади. у ерда қон томирлари бўлмаганлиги сабабли орқа мияга кислород ва озуқа диффузия йўли билан, яъни моддаларнинг тўқималарда тарқалиши орқали етиб боради. бунда умуртқаларнинг кенгайиб торайиши жуда муҳим. агар узоқ вақт кам ҳаракатлик рўй берган бўлса, орқа мия (илик) учун озуқа моддаларининг етишмаслиги вужудга келади ва илик бўш жойларга (умуртқа поғоналари орасига) кириб боради.

Натижада грижа (умуртқа чурраси) пайдо бўлади. бунда озгина ҳаракат ҳам орқа миянинг умуртқа поғоналари орасида исиқилиб қолишига сабаб бўлади ва кучли оғриқ пайдо бўлади. агар сизни оғриқ безовта қилаётган бўлса, врачга учрашиш керак бўлади. у берган дорилар модда алмашишини тезлаштиради ва оғриқ бир ҳафтада қолади. лекин оғриқнинг йўқлиги грижа йўқ бўлиб кетганини билдирмайди. уни даволаш учун узоқ вақт шифо гимнастикаси билан шуғулланиш керак бўлади. шифо гимнастикаси грижа умуртқанинг қайси қисмидалигига қараб турлича бўлади.


Агар грижа умуртқанинг бўйин қисмида бўлса, бошни айлантириш машқлари, кўкрак қисмида бўлса, қўлнинг елка қисми учун ва белни айлантириш машқлари, бел қисмида бўлса, энгашиш машқлари ва ётган ҳолда торс суягини айланнтириш машқларини бажариш керак бўлади. бу машқларнинг ҳаммасини ҳар куни бажариш грижанинг олдини олиш учун жуда муҳим. агар вазнингиз оғир бўлмаса, ҳар куни эрталаб арқонча билан бир неча юз марта сакраш жуда фойдали.

Лекин бу машқни вазни оғирлар бажармагани маъқул. чунки бунда умуртқага ва оёқ суякларига катта нагрузка тушади. бундан ташқари сузишга қатнаш ҳам грижани даволаш ва олдини олишда жуда муҳим. умуман олганда, грижани ўз билганча даволаб бўлмайди, лекин ўзингизнинг грижа ҳақидаги билимларингизни оширмоқчи бўлсангиз, у ҳақидаги махсус адабиётларга мурожаат қилиш керак.

Лобар Мирзо
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
Сколько пальцев у человека на двух руках? (ответ цифрами)
Жавоб:*