Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ 2018 йилдан барча ўсмир қизлар одам папиллома вирусига қарши эмланади
01-12-2017 10:26 0 491 Рейтинг1 Чоп этиш

2018 йилдан барча ўсмир қизлар одам папиллома вирусига қарши эмланади

2018 йилдан барча ўсмир қизлар одам папиллома вирусига қарши эмланади

Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг “2016 — 2020 йилларда Ўзбекистонда оналик ва болаликни муҳофаза қилиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ва “Ўзбекистон Республикаси аҳолисига 2017 — 2021 йилларда ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатишни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорлари аёллар, она ва бола саломатлиги муҳофазаси йўлида олиб борилаётган ислоҳотларни янги босқичга олиб чиқишда муҳим ҳуқуқий асос бўлмоқда.

Миллат генофондини яхшилаш, саломатлик кўрсаткичларини ижобий томонга ўзгартириш она ва бола саломатлиги муҳофазаси репродуктив саломатликни мустаҳкамлашдан бошланади. Айниқса, бунда ўсмир қизлар саломатлиги катта аҳамиятга эга.

Шу мақсадда, 2018 йилдан мамлакатимизда дунёда биринчилардан бўлиб, ўсмир қизларни одам папиллома вирусига қарши эмлаш билан тўлиқ қамраб олиш йўлга қўйилади. Бу аёллар ўртасида онкологик касалликларнинг олдини олиш, репродуктив саломатликни мустаҳкамлашга хизмат қилади.

Маълумот учун, папилоллома вирусли касаллик бўлиб, унинг 100 дан ортиқ тури мавжуд. Айрим кўринишлари эса онкологик хасталикларни келтириб чиқаради. Жумладан, аёллардаги бачадон бўйни саратони ривожланишида папиллома вируси етакчилик қилади.

Ушбу хасталикдан ҳимояланишнинг энг самарали усули — папиллома вирусига қарши эмлашдир. Жаҳон Соғлиқни Сақлаш Ташкилоти эмлаш тадбирини 9-13 ёшли қизлар ўртасида ўтказишни тавсия этади.

Эслатиб ўтамиз, миллий эмлаш календари бўйича мамлакатимизда болалар 12 та бошқариладиган инфекцияга қарши давлат ҳисобидан профилактик эмланади. 2017 йилда юқумли касалликларга қарши эмлаш учун сарфланадиган маблағлар тўлиқ давлат бюджети ҳисобидан қопланди. Ушбу тадбир учун жорий йилнинг ўзида 42,3 миллиард сўм маблағ ажратилди ва эмлаш қамрови 99,5 фоизга етказилди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ахборот хизмати
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
Сколько пальцев у человека на двух руках? (ответ цифрами)
Жавоб:*
Топ моддаларни кунлари

Сенат «Қурол тўғрисида»ги қонунни маъқуллади. Фуқаровий қурол олиш учун қандай ҳужжатлар талаб қилинади?

Сенатнинг ялпи мажлисида “Туризм тўғрисида”ги қонун маъқулланди.

Эҳтиёт бўлинг,фейк! Ёки шенген визалари билан боғлиқ хавфли ўйинлар

Дональд Трамп Эронга зарба бериш учун унга конгресс розилиги керак эмаслигини билдирди

expo
Боглиш маколалар