Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ 300 нафар бола бассейн сувидан зарарланди
26-08-2016 11:19 0 821 Рейтинг1 Чоп этиш

300 нафар бола бассейн сувидан зарарланди

300 нафар бола бассейн сувидан зарарланди

Сузиш клубининг бассейнига ташриф буюрган болалар ёппасига инфекция юқтириб олишди.

Хитойнинг Хэйлунцзян провинцияси Харбин шаҳрида қарийб 300 нафар бола сув ҳавзасига келиб чўмилиб кетгач, бетоб бўлиб қолди. Улар инфекция билан зарарлангани аниқланди. Бу ҳақда “China Daily” хабар бермоқда.

Нашрнинг ёзишича, болаларда тана ҳароратининг кўтарилиши ва кўз яллиғланиши кузатилган.

Болалар касалланган бассейн “Feiyu” сузиш клубига тегишли. Мазкур клуб раҳбарияти ота-оналарни мажлисга чақириб, болаларнинг фекция юқтиришига сувнинг сифати сабаб бўлганини тан олди. Директор ўринбосари Сунь Вэйминнинг сўзларига кўра, шаҳар касалликларни назорат қилиш ва профлактика маркази ходимлари бассейн сувидан намуна олиб, текшириш учун лабараторияга олиб кетган. Бироқ текширув натижалари ҳали эълон қилинганича йўқ.

Маълумот ўрнида, Харбин Хитойнинг шимоли-шарқида жойлашган. Мазкур шаҳарда 10 миллиондан ортиқ одам истиқомат қилади.
Руслан Сулаймонов
qalampir.uz
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
Сколько пальцев у человека на двух руках? (ответ цифрами)
Жавоб:*
Топ моддаларни кунлари

Германия сув технологияси Қашқадарё воҳасида тажрибада... Медиа-тур дан

Амударё ҳайбати йўқолдими? Ёҳуд ёшлигимда эшитган ривоятлар.

Қирғизистонлик тадбиркор ўзини худо деб эълон қилди

Йўқолган эркак гараж полига бетонлаб ташланган экан

expo
Боглиш маколалар