Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ 16 нафар ўзбекистонлик бемор бола Германия клиникаларида даволаниш учун жўнаб кетишди
18-08-2016 10:13 0 799 Рейтинг2 Чоп этиш

16 нафар ўзбекистонлик бемор бола Германия клиникаларида даволаниш учун жўнаб кетишди

Кеча, 17 август куни Тошкент халқаро аэропортида бемор болалар "Соғлом авлод учун" фонди вакили ҳамроҳлигида Германияга кузатилди.
16 нафар ўзбекистонлик бемор бола Германия клиникаларида даволаниш учун жўнаб кетишди


Бемор болалар рўйхати:

16 нафар ўзбекистонлик бемор бола Германия клиникаларида даволаниш учун жўнаб кетишди

16 нафар ўзбекистонлик бемор бола Германия клиникаларида даволаниш учун жўнаб кетишди


2002 йилда "Соғлом авлод учун" халқаро хайрия фонди, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Германиянинг Friedensdorf International халқаро ташкилоти биргаликда уч томонлама ҳамкорлик битими имзоланган эди. Ҳамкорлик доирасида 12 ёшгача бўлган бемор ва ногирон болалар даволанади ва реабилитация қилинади.

2002-2016 йиллар давомида 322 нафар ўзбекистонлик бемор болалар терининг куйиш асоратлари, туғма қўл-оёқ бўғимлари ва бошқа ташхислар билан Германиянинг нуфузли клиникаларида даволанишди.

Ушбу халқаро ташкилотнинг грант маблағи ҳисобига 2016 йил шу даврига қадар республика бўйича жами 94 нафар туғма лаб танглай нуқсони бўлган ногирон болаларда жарроҳлик операциялари ўтказилди ва улар соғломлаштирилди.

16 нафар ўзбекистонлик бемор бола Германия клиникаларида даволаниш учун жўнаб кетишди


Шу билан бир қаторда 2016 йилнинг шу даврига қадар "Чиройли оёқчалар" лойиҳаси доирасида туғма оёқ нуқсони (маймоқлик) ва "Қийшиқ бўйин" ташхиси билан 15 ёшгача бўлган 128 нафар бемор болаларда жарроҳлик амалиётлари ўтказилиб, соғломлаштирилди. Бу ҳақда "Соғлом авлод учун" халқаро хайрия фонди сайтида маълум қилинган.
uz24.uz
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
Сколько пальцев у человека на двух руках? (ответ цифрами)
Жавоб:*
Боглиш маколалар