Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Ўзбекистонда никоҳ ёши аёллар учун 18 ёш этиб белгиланмоқда
16-08-2019 17:13 0 488 Рейтинг1 Чоп этиш

Ўзбекистонда никоҳ ёши аёллар учун 18 ёш этиб белгиланмоқда

Ўзбекистонда никоҳ ёши аёллар учун 18 ёш этиб белгиланмоқда

Олий Мажлис Қонунчилик палатасида никоҳ ёши аёллар учун 18 ёш этиб белгилаш масаласи кўриб чиқилди. Бу ҳақда депутат Расул Кушербаев ўзининг Телеграм каналида маълум қилди деб ёзмоқда xs.uz

“16 август куни ўтказилган фракция мажлисида «Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 15-моддасига ўзгартириш киритиш ҳақида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни лойиҳаси доирасида ушбу масала кўриб чиқилиб, маъқулланган. Энди лойиҳа навбатдаги ялпи мажлисда кўриб чиқилади.

“Бола ҳуқуқлари тўғрисида”ги Конвенциянинг 1-моддасига кўра 18 ёшга тўлмаган ҳар қандай инсон бола ҳисобланади. Ўзбекистон Республикаси мазкур Конвенцияга 1992 йил 9 декабрда қўшилган. Бироқ Ўзбекистон миллий қонунчилигида 18 ёшга етмаган шахсни никоҳ тузишга (турмушга чиқишига) рухсат берилиши ҳақидаги норманинг мавжудлиги халқаро ҳуқуқнинг умумеътироф этилган нормалари ва принципларига мувофиқ эмас эди.

Юқоридагиларга асосан, Оила кодексининг 15-моддаси биринчи қисми билан никоҳ ёши эркаклар ва аёллар учун 18 ёш этиб белгиланмоқда. Амалда эса 17 ёш.

Маълумотларга кўра, ФҲДЁ органлари томонидан 17 ёшда никоҳи қайд этилган хотин-қизлар сони 2016 йилда 4233 тани, 2017 йилда 4853 тани ва 2018 йилда 5123 тани ташкил этган.

Таъкидланишича, қонуннинг қабул қилиниши хотин-қизларни эрта никоҳини ва эрта туғруғини олдини олишга хизмат қилади. Қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш жараёнида хорижий мамлакатларда никоҳ ёшини белгиланганлиги ҳолати ҳам ўрганилган. Жумладан, Россия, Арманистон, Тожикистон, Озарбайжон, Украина, Молдова, Франция, Германия ва Филиппин Республикасида никоҳ ёши эркаклар ва аёллар учун ўн саккиз ёш этиб белгиланган”.
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
Сколько пальцев у человека на двух руках? (ответ цифрами)
Жавоб:*