Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Ҳиёнат ўлимдан қаттиқ
05-05-2018 16:28 0 843 Рейтинг1 Чоп этиш

Ҳиёнат ўлимдан қаттиқ

Ҳиёнат ўлимдан қаттиқ

Бу дунёнинг ўзи омонат. Ўтаётган ҳар лаҳза ғанимат. Кун ортидан кунлар ўтаваеради. Инсон ўзига берилган барча неъматларга доимо шукр қилиб, ҳаётда дуч келадиган ҳар қандай синов, қийинчилик, муваффақиятсизлик, мусибатларга сабр қилиши ва Аллоҳ таолонинг раҳматидан умидвор бўлиб яшаши лозим. Турли шайтоний васваса, тушкунлик ва умидсизликка берилмай, “Инсон”деган улуғ номга мувофиқ иш тутиши керак.

Шунга қарамай, кейинги вақтда жамиятимизда айрим кишилар билиб-билмай, айниқса, хотин-қизлар ўзларининг жонларига қасд қилиб, Аллоҳ таоло ато қилган ҳаёт неъматини бевақт заволига, икки дунёда абадий лаънатга ва дўзах азобига дучор бўлишдек оғир гуноҳ қилишга ўтмоқдалар. Динимиз таълимотида инсон ўз жонига қасд қилиши қаттиқ қораланади, ушбу ишни қилган гуноҳкор банда жаҳаннам ўти билан азобланиши таъкидланади. Аллоҳ таоло Қуръони каримда бу хусусда шундай марҳамат қилади:
яъни: “…ўз қўлларингиз билан ўзларингизни ҳалокатга ташламангиз! (Барча ишларни)чиройли қилингиз. Албатта, Аллоҳ чиройли (иш) қилувчиларни яхши кўради” (Бақара сураси, 195-оят).
Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васаллам ўз ҳадиси шарифларида шундай марҳамат қиладилар:
яъни: “Ким тоғ тепасидан ташлаб, ўзини-ўзи ўлдирса, ўлгандан сўнг жаҳаннамда ҳам шу хил азобга гирифтор бўлади. Агар заҳар ичиб ўзини-ўзи ўлдирса, жаҳаннамда ҳам абадий шу азобга мубтало бўлади. Ким ўзини темир парчаси билан ўлдирса, ўша кимса темир парчаси қорнига суқилган ҳолда жаҳаннамда абадий қолади”.

Ҳиёнат ўлимдан қаттиқ

Пайғамбар алайҳиссалом яна бир ҳадисларида:“Ўзини сувга ташлаб ёки осиб ёки куйдириб ўлдирган кишиларнинг ҳукми ҳам худди юқорида зикр қилинганлар билан баробардир”, -деб марҳамат қилганлар.
Буюк муҳаддис Имом Бухорий Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилиб, Расули акрам соллалоҳу алайҳи васалламнинг ушбу ҳадисларини келтирадилар: яъни: “Ким ўзини-ўзи бўғиб ўлдирса, дўзахда ҳам шу хил азобга дучор бўлади ва ким ўзини олов билан ўлдирса дўзах оловида ҳам худди шундай азобда қолади”.
Яна Имом Бухорий ривоят қилишларича, Ҳазрати Расули акрам соллалоҳу алайҳи васаллам айтадилар: “Аллоҳ таоло ҳадиси қудсийда марҳамат қилади: “Бандам ўзини-ўзи ўлдириб, менинг унга берган умр неъматимга шукр қилмай, шошилди. Шунинг учун унга жаннатни абадий ҳаром қилдим ”.
Ушбу ҳадиси қудсий мазмунига кўра, ўзини-ўзи ўлдирган банда жаннатдан абадий махрум қилинар экан.Шу сабаб, афсус билан зикр қилиб ўтиш лозимки, ҳозирга кунда шаҳримизда ҳам турли йўллар ила ўз жонига қасд қилиш воқеалари рўй бериб турибди. Энг ачинарлиси шуки, ўз жонига қасд қилиш ҳолатлари аввал ёшларни орасида кўпайган бўлса, ҳозирга келиб, катта ёшдаги кишиларни ўртасида ҳам бўлаётганлиги хавотирлидир.
Бу мудҳиш ҳолатлар Аллоҳ таоло томонидан битилган тақдирига рози бўлмаслик ва туғёндан иборатдир. Ўзини-ўзи ўлдириш Аллоҳ таоло ҳузурида энг оғир гуноҳлардан ҳисобланади. Ушбу йўллар билан ўлганлар, юқорида айтилганидек, охиратда ҳам оғир азобга қолишади ҳамда қавму-қариндошларини ва ота-оналарини ҳам оғир кулфатга солиб қўйишади. Ислом динида ўзини-ўзи ўлдирганларга махсус фатволар берилган. Шулар жумласидан фиқҳ китобларида ўз жонига қасд қилиб ўзини-ўзи ўлдирган шахсларга айрим уламо ва фуқаҳолар жаноза намози ўқимаслик тўғрисида фатво берганлар.
Саййид Собиқнинг “Фиқҳус сунна” номли китобида эса жумладан, шундай дейилган: “Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам бу мудҳиш феълдан умматларини қатъиян қайтаришлик учун ўзини-ўзи ўлдирган шахсларга жаноза намози ўқимадилар”.

Лобар Мирзо

журналист
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
Сколько пальцев у человека на двух руках? (ответ цифрами)
Жавоб:*
Топ моддаларни кунлари

Қўшни давлатлардан мамлакатимизга товар олиб кириш янада чегараланади

Банк хизматларидан халқ розими?

Вьетнам Президенти Тран Дай Куанг вафот этди

Юнусобод туманидаги, Аҳмад Дониш кўчасида транспорт ҳаракати вақтинчалик чекланади

Реклама на сайте
Боглиш маколалар
Реклама на сайте Реклама на сайте