Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Татьяна ва Лола Каримова Ислом Каримов қабрини зиёрат қилдилар (видео)
31-01-2017 10:55 0 5082 Рейтинг1 Чоп этиш

Татьяна ва Лола Каримова Ислом Каримов қабрини зиёрат қилдилар (видео)

Татьяна ва Лола Каримова Ислом Каримов қабрини зиёрат қилдилар (видео)

Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг рафиқаси Татьяна Каримова ва кенжа қизи Лола Каримова-Тилляева ҳам Ислом Каримов қабрини зиёрат қилиб, гулдаста қўйдилар.

30 январь – Мустақил Ўзбекистон Республикаси асосчиси, буюк сиёсат ва давлат арбоби, Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримов таваллуд топган кун муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Самарқанд шаҳрига ташриф буюриб, Ислом Каримов мангу қўним топган маскан – Ҳазрати Ҳизр мақбарасини зиёрат қилгани, Биринчи Президентимиз хотирасига ҳурмат бажо келтириб, қабрига гул қўйгани ҳақида хабар берган эдик.

Шу куни Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг рафиқаси Татьяна Каримова ва кенжа қизи Лола Каримова-Тилляева ҳам Ислом Каримов қабрини зиёрат қилиб, гулдаста қўйдилар. Татьяна ва Лола Каримоваларга Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Миромонович Мирзиёев, Президентнинг давлат маслаҳатчиси Хайриддин Султонов, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ўринбосари Зойир Мирзаев, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов ва бошқа давлат ташкилотлари раҳбарлари ҳамроҳлик қилдилар.

Қадамжода Биринчи Президентимизнинг руҳи покларига Қуръон тиловат қилинди.

Аввалроқ, Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг кенжа қизи, “Сен ёлғиз эмассан” Республика жамоатчилик болалар жамғармаси, Республика болалар ижтимоий мослашуви маркази раиси, Ўзбекистон гимнастика федерацияси президенти, Ислом Каримов номидаги Республика хайрия жамоат фонди васийлик кенгаши раиси Лола Каримова-Тилляева отасининг набираси билан тушган суратини ижтимоий тармоқлардаги шахсий саҳифасига жойлаштириб, унга дил изҳорларини ёзиб қолдирган эди.
qalampir.uz
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
Сколько пальцев у человека на одной руке? (ответ цифрами)
Жавоб:*
Топ моддаларни кунлари

Метеорит Ерга яқинлашиб келаётгани қайд этилди

КХДР да иккита Украина дрони йўқ қилинди

Диний экстремизм ва терроризмга қарши курашда давлат ва нодавлат ташкилотларнинг хамкорлиги

“АрМИ-2019”: Халқаро армия ўйинлари иштирокини якуний натижаларига дақиқалар қолди

expo
Боглиш маколалар