Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Фуқароларнинг архив идораларидан ҳужжатни олишдаги муаммоларини бартараф этилди
24-05-2019 11:16 0 606 Рейтинг0 Чоп этиш

Фуқароларнинг архив идораларидан ҳужжатни олишдаги муаммоларини бартараф этилди

Фуқароларнинг архив идораларидан ҳужжатни олишдаги муаммоларини бартараф  этилди

Барчамизга маълумки Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси томонидан фуқароларга давлат хизматларини кўрсатишда яратилган янгиликлар ҳамда жорий қилинган интерактив хизматларга бағишланган матбуот анжумани ўтказилди.

2011 йилдан буён фойдаланилаётган ҳамда йилдан йилга такомиллаштириб борилаётган хизматларнинг бири «Пенсия» электрон дастурий мажмуасидир. Мазкур дастурий мажмуа 3,5 млн.дан ортиқ пенсия ва нафақа олувчилар тўғрисидаги маълумотларни ўз ичига олувчи ягона база ҳисобланади. Дастурда пенсия ва нафақалар тайинлашдан тортиб тўлангунга қадар бўлиб ўтадиган жараёнлар электрон тарзда олиб борилади. Бу барча турдаги ҳисоботларни автоматик тарзда шакллантириш имконини беради.
Айнан мана шу масалалар юзасидан бугун Миллий матбуот марказида навбатдаги матбуот анжумани бўлиб ўтди. Анжуманда мутахассислар томонидан тизимда жорий этилган ҳамда режалаштирилган интерактив хизматлар хусусида маълумот берилди

Информацион технологияларни соҳага жорий қилиниши, сохада инсон омилини минималлаштириш, шаффофликни таъминлаш, ортиқча вақт сарфи ҳамда пенсия ва нафақа олувчиларнинг оворагарчиликларини камайтиради. Жумладан,

Фуқароларнинг архив идораларидан ҳужжатни олишдаги муаммоларини бартараф  этилди

• АТ “Халқ банки” билан пенсия ва нафақа олувчиларнинг тўлов қайдномаларини юбориш, тўланган (тўланмаган) пенсия ва нафақалар тўғрисида маълумот алмашиш фақат электрон шаклда амалга оширилмоқда. Бунинг натижасида, тўлов қайдномаларни соҳталаштириш олди олиниб, пенсия ва нафақа тўловлари устидан кунлик назорат юритилди.

• Барча тижорат банклари билан банк пластик карталари орқали пенсия ва нафақа олувчиларни маблағларини уларнинг ҳисоб рақамларига юклаш бўйича электрон ахборот алмашинуви йўлга қўйилди. Бу орқали қоғоз шаклида тўлов қайдномаларидан тўлиқ воз кечилиб, нақд пулсиз пенсия ва нафақа олувчиларга маблағларни ойнинг 2-5 санасига қадар тўланади.

• амалиётга жорий қилинган “SMS-pensiya” хизмати орқали фуқароларга уларнинг пенсия миқдорлари, Халқ банки орқали тўлов амалга оширилганлиги ёки банк пластик карталарига пенсиялар юкланганлиги, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонига асосан оширилган пенсиялар тўғрисида СМС хабарларни олиш имконияти яратилди. Жами пенсиоя ва нафақа олувчининг 54 %и мазкур хизматдан фойдаланишмоқда (1,9 млн. нафардан ортиқ пенсия ва нафақа олувчилар).

• Ишловчи пенсияларни аввал пенсия тўлови амалга оширишлари учун корхоналарга Пенсия жамғармаси бўлимларига келиб қоғоз шаклида талабномалар ва хисоботларни тақдим этиши лозим эди. Бугунги кунда эса хисоботлар қисқартирилиб, биргина талабнома тақдим этилиши етарли. Мазкур электрон шаклда масофадан туриб (уйдан ёки иш жойидан) тақдим этиш имконияти мавжуд. Корхоналарга қулайлик бўлиш учун ушбу талабномани корхоналарнинг Давлат солиқ қўмитасидаги “шахсий кабинети” орқали юбориш имконияти яратилган. Бунинг натижасида ҳар ойда 27 мингдан ортиқ корхоналар томонидан 150 мингдан ортиқ ишловчи фуқароларга пенсия ва нафақа тўлови учун талабномаларни электрон шаклда тақдим этилмоқда.

• Адлия вазирлиги (ФҲДЁ) тизими билан ўрнатилган маълумот алмашинуви бола туғилганда ва дафн маросимлари учун нафақаларни тезкорлик билан тайинлаш ҳамда жамғарма ва давлат бюджети маблағларини мақсадли сарфланишини таъминлади.

• Соғлиқни сақлаш вазирлиги (ТМЭК) тизими билан йўлга қўйилган маълумот алмашинуви ногиронлиги бўлган шахсларга пенсия ва нафақаларни ўз вақтида тайинлаш ҳамда ногиронлик ўзгариши ҳолатини автоматик мониторинг қилиш имкониятини яратди.

• “Электрон хукумат” маркази билан паспорт маълумотлари дастурга автоматик равишда киритиш ҳамда шахсини тасдиқлаш имконияти яратилди.

Маълумот ўрнида айтиш лозим, «Пенсия» дастурий мажмуаси Марказий Осиё давлатларида ягона маълумотлар мажмуидир.
1 июнь 2018 йилдан бошлаб пенсия таъминотига оид 4 та (суюнчи ва дафн нафақасини тайинлаш, пенсия тайинланганлик ва миқдори тўғрисида маълумотнома олиш) хизматлар республикамизнинг 14 та туман ва шаҳар давлат хизматлари марказларида синов тариқасида йўлга қўйилди. Яъни, аввал никоҳ уйидан маълумотнома олиб, кейин нафақа олиш учун Пенсия жамғармасига бориб мурожаат қилиши керак эди. Эндиликда, бола туғилганлиги гувоҳномасини олиш ҳам нафақа олиш учун аризани бериш ҳам бир жойда амалга оширилади. Ҳудди шундай тизим дафн нафақаси бўйича ҳам йўлга қўйилди.

Фуқароларнинг архив идораларидан ҳужжатни олишдаги муаммоларини бартараф этиш, табиий офат, ёнғин ёки бошқа ҳолатлар натижасида ҳужжатлар йўқотилиши ҳолатларини олдини олиш мақсадида Пенсия жамғармаси Давлат солиқ қўмитаси билан ҳамкорликда электрон фуқароларнинг иш ҳақларини индивидуал ҳисобини юритиш тизимини жорий қилинди. Бу 2015 йилда синов тариқасида ўтказилиб, 2016 йилдан бошлаб бутун республика бўйича жорий қилинди.

Бундан ташқари, иш ҳақи тўғрисида архив маълумотлари мавжуд бўлмаганда, иш ҳақи миқдорини 2005 йилдан кейинги давр учун жамғариб бориладиган пенсия тизими (ИНПС)га тўланган бадаллар асосида олиш имконияти яратилди. Келажакда 2005 йилдан кейин иш фаолиятини бошлаган фуқаролар пенсия ёшига етганларида улардан ҳеч қандай ҳужжат талаб этилмайди.

Дастурга асосан пенсиялар ва Пенсия жамғармаси орқали тўланадиган нафақаларни давлат хизматлари марказлари орқали тайинлаш бўйича меъёрий хужжат ишлаб чиқиш кўзда тутилган.Ушбу тизимни йўлга қўйиш учун барча манфаатдор вазирлик ва идораларда ахборот тизими талабга жавоб бериши шарт. ФҲДЁ билан ахборот алмашинуви йўлга қўйилганлиги сабабли, бола туғилганда суюнчи ва дафн маросими учун нафақаларни давлат хизматлари марказлари орқали тайинлаш бўйича барча техник ва технологик имкониятлар мавжуд. Бу 14 та туман ва шаҳарда синовдан ўтказилмоқда. Йил оҳирига қадар бу тизим янада такомиллаштирилиб, ЕПИГУ орқали мурожаат қилиш имконияти яратилган ҳолда барча ҳудудда жорий қилинади. Бироқ, пенсия тайинлаш учун архив маълумотлари талаб қилиниши сабабли бугунги кунда архив идораларининг техник имкониятлари ўрганилмоқда.

Ҳозирги кунда пенсия ва нафақа олувчиларга янги интерактив хизмати ишлаб чиқилмоқда. Яъни, Пенсия жамғармасининг расмий веб-сайтида пенсионерларга “шахсий кабинет” очилмоқда. Бу орқали пенсия ва нафақа олувчилар ўзларига тайинланган пенсия ва нафақалар миқдори, ҳисобга олинган даври, хисобга олинган ўртача ойлик иш хақлари тўғрисидаги маълумотларни онлайн тарзда кўриб туришлари мумкин.

Амалдаги тартибга асосан пенсионерни ишга қабул қилганда корхона раҳбари 5 кун ичида Пенсия жамғармасига буйруқ нусхасини тақдим этиши ва иш жойидан пенсия тўловини амалга ошириши шарт. 2019 йил сентябрь ойидан бошлаб, пенсионерни ишга қабул қилганлиги тўғрисида Пенсия жамғармасига буйруқни фақат электрон шаклда хабар юбориш имкониятини яратилади. Бу орқали, қоғоз шаклида маълумот алмашинувидан буткул воз кечилади.

Шунингдек, Халқ банкининг жамғариб бориладиган пенсия тизими билан ахборот алмашинуви йўлга қўйилди ва пенсионер Халқ банкига пенсияга чиққанлиги тўғрисида маълумотномани талаб қилиш амалиёти бекор қилинади. Бундан ташқари, ҳар бир пенсия ва нафақа олувчи фуқарога ID-card берилиши режалаштирилган. Бу карта пенсия гувоҳномаси ўрнида ҳам фойдаланилади ҳамда пенсияларини олиш вақтида паспорт ўрнига шахсини тасдиқловчи хужжат ҳисобланади. Шунингдек, бугунги кунда метрополитен, авиа ва темир йўллари билетлари сотиб олишда имтиёзлардан фойдаланишда қўлланилади.
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
Сколько пальцев у человека на двух руках? (ответ цифрами)
Жавоб:*
Топ моддаларни кунлари

Қозоғистонда бўлиб ўтган халқаро цирк санъати фестивалида ўзбекистонлик цирк усталари иккинчи ўринни эгаллади

Автомобиллар ойналарини парда билан тўсишга рухсат бериш бўйича таклиф киритилди

Хоразм вилоятида амалга оширилаётган қуёш панеллари ишлаб чиқариш лойиҳасининг бориши юзасидан музокара бўлиб ўтди.

Сайёр қабул: Мурожаатларга ижобий ечим топиш механизми

expo
Боглиш маколалар