Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Мўмин-мусулмонлар закот, ушр, фитр ва фидя биламизми қаерга ва нима учун тўланади?
13-06-2018 10:11 0 341 Рейтинг1 Чоп этиш

Мўмин-мусулмонлар закот, ушр, фитр ва фидя биламизми қаерга ва нима учун тўланади?

Мўмин-мусулмонлар закот, ушр, фитр ва фидя биламизми қаерга ва нима учун тўланади?

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 16 апрелда ПФ-5416-сонли «Диний-маърифий соҳа фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонида Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳузурида «Вақф» хайрия жамоат фондини ташкил этилиш билан боғлиқ тадбирлар белгиланган эди. Фонд ташкил топганига ҳали кўп вақт бўлмади.

Вақф ўзи нима?
«Вақф» сўзи луғатларда «тутиб туриш», «тўхтатиш» маъноларида келади. Вақфнинг шаръий таърифи борасида турли фикрлар билдирилган. «Вақф - нарсани Аллоҳ мулки ҳисобида сақлашдир». Яъни, вақф қилинган нарса вақф қилувчининг мулкидан чиқади ва Аллоҳ мулкига айланади. Вақф қилинган нарсадан келадиган фойда вақф қилувчи уни вақф этишда тайинлаган жиҳатга (масалан, талабалар, мусофирлар, камбағаллар каби) сарф қилинади ва савоби вақф қилувчига абадий бўлади. Вақф қилинган нарса сотилмайди, ҳадя қилинмайди, мерос бўлмайди.

- Муҳтарам Президентимиз 2018 йил 16 апрелда «Вақф» хайрия жамоат фондини ташкил этиш тўғрисида тарихий фармонга имзо чекдилар. Тарихий деганимиз, рамзий маънода ҳам, тарихий маънода ҳам. Сабаби юртимизда 1928 йилгача хонликлар ва амирликларда вақф ишлари юритилган. Сўнгги бор 1929 йилда Бухоро амирлиги ва Хива хонлигида тўхтатилган.

Фонднинг асосий мулки вақф мулкидан келган маблағларми?
Фонднинг маблағлари 3 қисмга бўлинади. Яъни 1. Хайрия бўлими; 2. Вақф бўлими; 3; Закот, ушр, фитр ва фидя бўлими. Билишимиз керак-ки, ҳозирги кунда 3 та бўлимнинг ҳам алоҳида-алоҳида ҳисоб рақами мавжуд. Дейлик, бир киши закот учун фондга маблағ ўтказса, ўтказилган маблағ закот бўлимига тушади. Шу билан биргаликда шариатда айтилган ўринларга сарф қилиниши айтилмоқда. Умумий қилиб айтганда фонд фақатгина вақф мулкидан иборат эмас.
Мўмин-мусулмонлар закот, ушр, фитр ва фидя биламизми қаерга ва нима учун тўланади?

Фонднинг асосий мақсади юртимизда етишиб чиққан буюк алломаларимизни дунё маданияти ва илм-фанига қўшган ҳиссасини тараннум этиш. Шу билан бирга, одамларимиздаги мурувват, саховатлилик туйғуларини янада оширишга кўмаклашиш. Хусусан, диний-маърифий соҳага ёрдам бериш, масжидларимизни ободонлаштириш, унда хизмат кўрсатаётган имом-хатиб ва ноиблар, мутаваллиёт ва муаззинларга моддий-маънавий кўмак бериш - мана шу фонднинг асосий вазифаларидан ҳисобланади. Бундан ташқари, уларга янги қурилаётган уйлардан олиб бериш, кўп йиллардан буён хизмат қилиб келаётган имом-домлаларимизни рағбатлантириш, диний таълимни ҳам моддий, ҳам маънавий қўллаб-қувватлаш ҳам вазифалардан бири ҳисобланади. Халқимиз орасида кам таъминланган, моддий кўмакка эҳтиёжи бор оилаларга ёрдам бериш ҳам ҳисобга олинган.

16 апрелда фармонга имзо чекилган бўлса, 1 майдан ўз фаолиятимизни бошладик. 10 май куни Адлия вазирлиги орқали ўз Низомимизга, гувоҳномамизга эга бўлдик. Рамазон ойининг баракасидан шу кунга қадар кенг кўламли ишлар қилиб қўйдик. Хусусан, қон қуйиш институтига бориб 10 нафар болажонга моддий кўмак бердик. Қолаверса, кўзи ожизлар жамиятида 200 кишилик ифторлик уюштирдик.

Фондга маблағлар қай тартибда йиғилади?
Ҳозирги вақтда фонд хайрия маблағларни одамлар қийинчиликсиз ўтказишлари учун электрон тўлов тизимларига уланмоқда. Жумладан, Cлиcк, Пайме тизимларига уланиб бўлинди. Бу дегани сиз пластик карта орқали истасангиз закот, вақф ёки хайрия маблағларини фондга ўтказишингиз мумкин. Ундан ташқари Тошкент шаҳрида 12 та масжидга Тошкент вилоятидаги Зангиота мажмуасига ва инфокиоска ўрнатилди. Улардан фонднинг исталган бўлимига нақд ёки пластик карта орқали пул ўтказиш мумкин.

Шу кунларда баъзи бир ташкилий ишларни амалга оширишни режа қилганмиз. Хусусан, ўз сайтимиз фаолиятини йўлга қўйишни. Телеграмда vaqf.uz саҳифаси ўз ишини бошлаган. Шаффофликни таъминлаш мақсадида фондга тушган маблағлар ҳар куни эълон қилиб борилади. Бу Президентнинг фонд ҳақидаги фармонида ҳам ўз аксини топган.

- Биринчиси, нақд пул орқали. Улар ўз маблағларини банкдаги ҳисоб-рақамимизга ўтказсалар бўлгани. Шуни алоҳида таъкидлаб ўтмоқчи эдикки, мўмин-мусулмонлар томонидан Аллоҳ розилиги йўлида закот, фидя, ушр ва фитрга ажратилаётган маблағлар ҳақдорларга тўлалигича етиб бориши учун давлат раҳбари бошчилигидаги мутасаддилар жуда кенг имконият яратиб беришмоқда. Масалан, банк ўз хизмати учун ҳақ олмайди ва бу билан ажратилган маблағ ҳақдорга юз фоиз ҳолатда тўлиқ етиб бориши таъминланади амалга оширилаётган ишлар, фонднинг асосий мақсад ва вазифалари тўғрисида фонд бошқарув раҳбари Жалолиддин Ҳамроқулов куни кеча фонд матбуот анжуманидаги марузасида.
Мўмин-мусулмонлар закот, ушр, фитр ва фидя биламизми қаерга ва нима учун тўланади?

Шу билан бирга пластик карталар орқали, ҳисоб-рақамдан ҳисоб-рақамга ва мобил телефонлар орқали пул ўтказмаларини амалга ошириш имконияти бор. Бундан ташқари, Тошкент шаҳрида 12 та ва Зангиота мажмуасида бир дона инфокиоскалар ҳам ўрнатилди. Мўмин-мусулмонлар улар орқали закотларини, фидяларини, фитр-садақаларини беришлари мумкин бўлади,

Вақф хайрия жамоат фондига пул ўтказиш усуллари.
— Банк ҳисоб рақамлари:
АТИБ «Ипотека-банк» Юнусобод филиали;
МФО: 00837; СТИР: 207276595;
ҳ/р: 20212000000881753002 «Хайрия»;
ҳ/р: 20212000100881753003 «Закот, фитр, ушр, фидя»;
ҳ/р: 20212000300881753004 «Вақф»

— Click:
*880*1100# ussd ёки Click Uzbekistan иловаси ва @clickuz телеграм боти орқали;
— Payme ва Mbank иловаси орқали;
— Тошкент шаҳрида қуйидаги масжидлардаги инфокиоскалар орқали:
1. Ҳазрати Имом масжиди;
2. Минор масжиди;
3. Шайх Зайниддин (Кўкча) масжиди;
4. Мирза Юсуф масжиди;
5. Новза масжиди;
6. Шайх Зиёвиддин масжиди;
7. Бўрижар масжиди;
8. Абдуллоҳ ибн Масъуд масжиди;
9. Катта Қозиработ масжиди;
10. Имом Бухорий масжиди;
11. Ракат масжиди;
12. Хўжа Аламбардор масжиди;
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
сколько будет три плюс три (ответ цифрой)
Жавоб:*