Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Ўзбекистоннинг инсон ҳуқуқлари бўйича эришган ютуқлари АҚШда эътироф этилди
15-05-2018 10:18 0 593 Рейтинг1 Чоп этиш

Ўзбекистоннинг инсон ҳуқуқлари бўйича эришган ютуқлари АҚШда эътироф этилди

Ўзбекистоннинг инсон ҳуқуқлари бўйича эришган ютуқлари АҚШда эътироф этилди

Вашингтондаги АҚШ Миллий пресс-клубида “Ўзбекистоннинг инсон ҳуқуқлари бўйича эришган ютуқлари ва истиқболдаги вазифалар” мавзуида халқаро анжуман ўтказилди.

Мазкур тадбир мамлакатимизнинг АҚШдаги элчихонаси томонидан АҚШ Миллий пресс-клуби кўмагида ташкил этилди. Унда халқаро ташкилотлар вакиллари, экспертлар, оммавий ахборот воситалари ходимлари қатнашди.
Олий Мажлис Сенати Раисининг биринчи ўринбосари Содиқ Сафоев, Ўзбекистоннинг АҚШдаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Жавлон Ваҳобов, Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази директори Акмал Саидов, Ўзбекистон Электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси директори Фирдавс Абдухолиқов, Халқаро пресс-клуб раиси Шерзодхон Қудратхўжаев мамлакатимизда инсон ҳуқуқларини таъминлаш бўйича амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳақида маъруза қилди.

Таъкидланганидек, Конституциямизда Ўзбекистон Республикаси мустақилликка эришганидан сўнг қўшилган дастлабки халқаро-ҳуқуқий ҳужжатлардан бири бўлган Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларациясида назарда тутилган асосий тамойиллар ўзининг ифодасини топган.

Бугунги кунда Ўзбекистон Республикаси инсон ҳуқуқлари бўйича 70 та асосий ҳужжатга қўшилди, БМТ томонидан мазкур соҳада қабул қилинган 10 та асосий халқаро шартнома иштирокчисига айланди. 2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида белгиланган вазифаларни амалга ошириш доирасида мамлакатимизнинг халқаро муносабатларнинг тўла ҳуқуқли субъекти сифатидаги ўрни ва ролини янада мустаҳкамлаш, ривожланган демократик давлатлар қаторидан ўрин олиш, Ўзбекистон атрофида хавфсизлик, барқарорлик ҳамда яқин қўшничилик муҳитини яратиш бўйича изчил чора-тадбирлар ҳаётга татбиқ этилаётир.

Яна бир муҳим жиҳати, Ўзбекистон халқаро ҳуқуқий шартномалар талаблари асосида инсон ҳуқуқлари бўйича миллий маърузаларни доимий равишда тақдим қилиб келмоқда.

Жорий йил 5 май куни Президентимиз Шавкат Мирзиёев томонидан имзоланган “Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси қабул қилинганининг 70 йиллигига бағишланган Тадбирлар дастури тўғрисида”ги Фармон алоҳида қайд этилди.

Юртимизда матбуот ва оммавий ахборот воситаларини либераллаштириш ҳамда ривожлантириш, сўз эркинлигини таъминлашга қаратилган ислоҳотлар ҳақида сўз юритилиб, хусусан, журналистларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини муҳофаза қилишга катта аҳамият берилаётгани, нодавлат ОАВ фаолияти кенгайиб бораётгани айтиб ўтилди.

Халқаро экспертлар сўнгги йилларда Ўзбекистон дунёга очилиб бораётгани, прагматик сиёсат юритаётганини эътироф этишди. “Америка овози” телерадиоканали журналисти Навбаҳор Имамова АҚШ ОАВ тарихида илк бор Ўзбекистонда аккредитациядан ўтган журналист бўлгани, яқинда Ўзбекистонда икки журналист ва икки тадбиркор суд залидан озод этилганини мисол сифатида келтириб, “Булар улкан воқеадир”, дея билдирди.
Тадбирда юртимизда инсон ҳуқуқларини таъминлаш борасидаги ишларни янада такомиллаштириш бўйича фикр-мулоҳазалар илгари сурилди. Журналистлар ўзларини қизиқтирган саволларга батафсил жавоб олишди.
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
Сколько пальцев у человека на двух руках? (ответ цифрами)
Жавоб:*
Топ моддаларни кунлари

27 март ҳолатига дунё бўйлаб коронавирус инфекцияси тарқалиши кўрсаткичлари

99 ёшлик иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси Коронавирусни енгди.

Олимлар коронавирус юқиши мумкин бўлган янги йўлни аниқлади

Олма сиркасининг фойдали жихатлари.

expo
Боглиш маколалар